Линклар

Шошилинч хабар
28 декабр 2024, Тошкент вақти: 01:22

Машинани қувлаб одамларга тан жароҳати етказган милиционер тергов қилинмоқда


Тошкентдаги авария ижтимоий тармоқларда муҳокама қилинмоқда.
Тошкентдаги авария ижтимоий тармоқларда муҳокама қилинмоқда.

Ўз хизмат машинасида бошқа автомашинани қувлаган йўл-патрул хизмати ходими авария содир бўлишига сабаб бўлганлик ва одамларга тан жароҳати етказганликда айбланиб, Тошкент шаҳар Чилонзор тумани прокуратураси тарафидан тергов қилинмоқда. Ўзбекистонда ички ишлар ходимлариниинг йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмагани оқибатида ҳалокатли ҳодисалар кўплаб учраб туради.

Трассада кетаëтган автомашинани ўз хизмат машинасида қувлаган йўл-патрул хизмати ходими авария содир бўлишига сабаб бўлганлик ва одамларга тан жароҳати етказганликда айбланиб, Тошкент шаҳар Чилонзор тумани прокуратураси тарафидан тергов қилинмоқда.

Озодликнинг Тошкент шаҳар ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбаларига кўра¸ 9 январдан 10 январга ўтар кечаси Тошкент шаҳар Чилонозор тумани Муқимий кўчасида йўл-патрул хизмати xодими ўз хизмат машинасида бошқа бир автомобилни қувлаган. Манбага кўра¸ қувланаëтган автомобил аварияга учраб бир неча кишига тан жароҳати етган.

- 9 январ куни соат 23дан 30 дақиқа ўтганида Тошкентнинг Муқимий кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Йўл-патрул хизматига оид автомобил қувгани боис қочган "Малибу" русумли автомобил "Матиз" русумли машина билан тўқнашган. Айни масала юзасидан йўл-патрул хизмати xодимлари сўроқ қилинмоқда. Улар авария содир қилиш ва кишиларга енгил жароҳат етказганликда айбланмоқда¸- деди Озодлик манбаси.

Манба таъкидига кўра¸ жароҳатланганларга тиббий ëрдам кўрсатилган ва воқеа оқибатида ҳеч ким ўлмаган.

Айни воқеага оид фотосурат ва видеотасвирларни ижтимоий тармоқларга қўйган Саид исмли интернет фойдаланувчиси “ДАН ходимлари Малибу русумли автомашинани қувлаб икки ëш бола ва бир қизнинг ўлимига сабаб бўлди”, деб ëзди.

Чилонор туман ички ишлар бўлимидаги Озодлик манбалари эса воқеа милиционер айби билан бўлганлигини тан олган ҳолда¸ қурбонлар йўқлигини таъкидлашмоқда:

- Ҳозир биз милиция ходими айбдор деб айтганимиз билан ким айбдор эканини суд ҳал қилади. Тергов ҳулосасига қараб, судья қарор чиқаради. Ўша қарорга қараб айбдор шахс топилади¸- деди Озодлик манбаси.

Ижтимоий тармоқларда кўчада қувди-қувди қилиб, аварияга сабаб бўлган милиционерлар жазога тортилмаслиги ҳақида гапирилмоқда.

Ижтимоий тармоқ муштарийлари ўз хизмат машинасида икки кишини уриб ўлдирган милиционернинг авф қилинганлигини мисол қилиб кўрсатишмоқда.

Ўтган йил йилнинг апрелида Тошкентнинг Чилонзор туманида уч кишини босиб кетган, пировардида 5 яшар қизча ва 33 ёшли эркак ўлимига сабаб бўлган милиционер Бахтиёр Толипов қамалганидан ярим йил ҳам ўтмай озодликка чиқди.

7 йилга қамалган собиқ милиция ходимининг амнистия акти қўлланиб, озод этилгани билдирилган эди. 22 ёшли Бахтиёр Толипов ўтган йилнинг 23 апрелида патруль-пост хизматининг “Нексия” автомобилида уч кишини босиб кетганди.

Натижада 5 яшар Кристина Горбанова воқеа жойида нобуд бўлган, унинг онаси Людмила Горбанова ва тоғаси Дмитрий Курбатов оғир аҳволда касалхонага етказилган. Кейинроқ автоҳалокатда олган оғир жароҳати туфайли Курбатов ҳам жон берган.

Бу воқеа жамоатчиликка ошкор бўлганидан кейин милиция ходими Бахтиёр Толипов ҳибсга олинган ва унга нисбатан Ўзбекистон Жиноят Кодексининг “Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш” моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган эди.

Тошкент шаҳар Учтепа туман суди Бахтиёр Толиповни 7 йилга озодликдан маҳрум қилган эди. Аммо ўтган йил сўнгида "бахтсиз тасодиф туфайли" икки кишининг ўлимига сабаб бўлган милиция ходими авф қилинди.

Ўзбекистонда ички ишлар ходимлариниинг йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмагани оқибатида ўлим билан тугаган ҳодисалар кўплаб учраб туради.

XS
SM
MD
LG