Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 00:34

Қирғизистонда 60 кишини Сурияга жиҳодга йўллаган шахс ушланди


Тўрт йилдан буён уруш олови сўнмаётган Сурияга марказий осиёлик жиҳодчиларнинг кўпи унинг шимолдаги қўшниси Туркия орқали ўтади.
Тўрт йилдан буён уруш олови сўнмаётган Сурияга марказий осиёлик жиҳодчиларнинг кўпи унинг шимолдаги қўшниси Туркия орқали ўтади.

Қирғизистон Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси қирғизистонлик ва ўзбекистонлик фуқароларни Туркия орқали Сурияга юбориш билан шуғулланиб келган гуруҳни фош этганини иддао қилмоқда. Қирғиз чекистларига кўра, кўрилган махсус чора-тадбирлар ортидан Туркиянинг Истанбул шаҳрида фаолият юритган бу гуруҳнинг бир аъзоси ҳозир Ўшга олиб келиниб, қўмита ҳибсхонасида тутиб турилибди.

Жиҳодга отланган диндошларини Сурияга йўллашда иштирок этган ва ўз даврасида Ҳамза лақаби билан танилган Муҳаммадсадир Истанбулдан Ўшга олиб келинди. 21 ёшдаги ўшлик бу йигит Туркиянинг иқтисодий ва маданий пойтахтига аввал-бошда ўз акасининг даъвати билан тирикчилик важидан борган, аммо кўп ўтмай у радикал қарашдаги гуруҳ таъсирига тушиб қолган.

Қирғизистондан Сурияга кетаётганлар бўйича иш олиб бораётган махсус хизмат ходимлари бу гуруҳ ва унинг таркибида фаолият олиб бораётган Муҳаммадсадир ҳақида маълумотларни қўлга киритганлар.

Қирғизистон Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси мулозими Рахат Сулайманов Озодликнинг қирғиз хизматига берган интервьюсида Муҳаммадсадирнинг Ўшга олиб келиниши ҳақида мана буларни маълум қилди:

- Ушланган боланинг отаси ҳам куч ишлатар тузилмаларда ишлаб келган одам экан. У ҳам бунинг (нима эканини) тушунади. Шуни тушуниб, (Истанбулга) бориб, ўғлини Қирғизистонга олиб келди, - дейди Рахат Сулайманов.

Шу тариқа, 2012 йили акасининг даъвати билан Туркияга бориб қолган Муҳаммадсадир яқинда истеъфодаги полковник отасининг қистови билан Қирғизистонга қайтган.

Қирғиз чекистлари қўлга киритган маълумотларга кўра, Муҳаммадсадирнинг гуруҳдаги вазифаси Қирғизистондан борганларни кутиб олиб, уларнинг қорнини тўйғазиб, маълум муддатдан кейин Сурияга яқин ердаги Қайнаржи деган ҳудудга кузатиб қўйиш бўлган.

Ҳозир иши терговда бўлган бу йигит гуруҳдаги шерикларининг асосан ўзбекистонликлардан иборат бўлгани айтиб берган.

- Кейин мен уларни (Сурияга кетувчиларни демоқчи – таҳр.) автобусга чиқариб қўйганман, Қайнаржида болалар кутиб олган у болаларни. (У ерда) ўзбекистонлик болалар бор, Муҳаммад деган бола бор. Ўшалар кутиб олиб, кейин автобусга солиб, жўнатворган Сурияга уларни, - деган Муҳаммадсадир ўзининг Туркия-Сурия чегарасига ҳам бормаганини таъкидлайди.

Қирғизистондан 60 одамни Сурияга жўнатган шахс қўлга олинди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:24 0:00

Туркияга тадбиркорлик иштиёқида борган бу йигит, маълумотларга кўра, ҳеч қанақа диний таълим кўрмаган. Муҳаммадсадир Истанбулдаги радикал гуруҳга Холид лақабли қирғизистонлик йигит аврови билан қўшилганини маълум қилган. Маҳаллий журналистлар билан суҳбатда у қилган ишидан пушаймонлигини айтган.

Қирғиз чекистларига кўра, Муҳаммадсадир мансуб бўлган гуруҳ Қирғизистондан Сурияга мужоҳид ёллаш билан шуғулланаётган гуруҳлардан бири, холос. Қирғизистон махсус хизматлари тахминича, бу иш билан шуғулланадиган яна камида учта канал бор. Айни пайтда қирғиз чекистлари бу борадаги бошқа маълумотларни очиқлаёлмасликларини айтмоқдалар.

XS
SM
MD
LG