Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 23:29

Мухлислар Ўзбекистонда ягона "Спорт радиоси" ёпилганидан норози


"Маҳалла" телерадиоканали расмий сайтидан бир кўриниш
"Маҳалла" телерадиоканали расмий сайтидан бир кўриниш

Ўзбекистонда ягона спорт радиоси нуфузини қозонган "Спорт" радиоэшиттиришлари малакатдаги кўҳна "Машъал" радиоканали орқали кунига бир неча соатдан эфирга узатилаётган эди. 7 январда "Машъал" радиоси эфирдан олиниши билан спорт мавзуида унча-мунча эркин фикрга ўрин бериб келган "Спорт радиоси"нинг ҳам овози ўчди.

Ўзбекистонда 7 январь кунидан иш бошлаган "Маҳалла" телерадиоканали таҳририяти қошидаги радиоэшиттиришлар йиллар давомида ҳавога узатилган "Машъал" радиоси ўрнида эфирга берилмоқда.

Ўзбекистон радиосининг "Спорт" эшиттиришлари таҳририяти 7 январга қадар "Машъал" радиоканали таркибида ҳавога узатилган ва спорт хабарлари, таҳлилий эшиттириш ҳамда эркин интерактив шоулари боис мухлислар орасида "Спорт радиоси" нуфузини қозонган эди.

Озодликка Тошкент, Навоий ва Самарқанд вилоятидан боғланган мухлислар "Маҳалла" радиосининг собиқ "Машъал" радиоси ўрнини босувчи эшиттиришларни бераётгани, аммо "Спорт радиоси" эшиттиришлари эфирдан мутлақо олиб ташланганидан норози бўлмоқда.

- Аввалига биз, спорт эшиттиришлари ҳам берилади, деб кутдик. Лекин мана икки ҳафтадан ошди, бирорта эшиттириш йўқ. Мен, шахсан, "Арена" деган эшиттиришнинг ашаддий мухлиси эдим. Бизга ўхшаган футбол мухлислари билан тўғридан-тўғри мулоқот бўлар эди, радио-викторинага ўхшаган ёки фикрларимизни айтишимиз мумкин бўлган. Ҳозир йўқ шу эшиттиришлар, - дея норози бўлди, жумладан, Озодликка Навоий вилоятидан боғланган 25 яшар футбол мухлиси Сардор.

Исми сир қолиши шарти билан сўзлаган тошкентлик яна бир мухлисга кўра, овози ўчган "Спорт радиоси" мухлисларнинг анча-мунча танқидий фикорларига ҳам ўрин берар эди:

- Ҳозир мана спорт сайтларида зўр-зўр танқидий мақолалар чиқаяптику, ана шу танқидларга яқин фикрларни бу радиода айтиш мумкин эди. Ахир спорт сиёсатмас-ку, спорт ҳақида танқидий фикрни бериш мумкин-ку?! Нега спорт радиосини ёпишди - ҳеч ким билмайди, - дейди тошкентлик спорт ишқибози Озодлик билан суҳбатда.

Ўзбекистонда спорт мавзуини ёритиб борадиган журналист Бобур Акмалов спорт мавзуига ихтисослашган радиоканал тез орада ишини қайта тиклашига умид билдирди:

- Мен ҳанузгача радио ёпилгани сабабларини билолмадим. Лекин, бу радиони спорт мухлислари эркин фикрига ўрин берган радио сифатида билардим. Умид қиламанки, тез орада радио иши қайта тикланади, зеро у мамлакатда спортга ихтисослашган ягона радиоканал эди, - дейди Бобур Акмалов.

Журналист Бобур Акмалов билан Спорт радиоси ёпилгани ҳақида суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:54 0:00
Бевосита линк


Айни пайтда журналист 18 январь кунги ғалаба - футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг Саудий Арабистони термаси устидан 3:1 ҳисобида ғалабаси борасида ҳам фикрларини билдирди.

Ушбу ғалабаси билан Ўзбекистон термаси Осиё кубоги чорак финалига йўлланма олди - “В” гуруҳида иккинчи ўринни олиб, плей-офф босқичига чиқди.

Чорак финалда Ўзбекистон термаси “А” гуруҳида биринчи ўринни эгаллаган Жанубий Корея жамоасига қарши тўп суради. Мазкур ўйин 22 январь куни Тошкент вақти билан соат 12:00 да бўлади.

Бобур Акмалов бу ўйинда ўзбек терма жамоасининг қандай ўйин кўрсатиши ҳақида, ҳатто, тахминий фикр айтиш ҳам ўта мушкул, демоқда:

- Ҳозирча бу ғалаба ҳеч нимани англатмайди. Чорак финалда бизга қарши кучли команда тўп суради. Лекин бу ўйин ҳақида бирор тахмин айтиш қийин. Чунки, Миржалол Қосимов ҳали тренер сифатида пишиб етилмади. Бунинг устига, бизнинг миллий терма жамоа 23 йил ичида бир-бири билан кўз юмиб ўйнайдиган жамоа даражасида шаклланиши керак эди. Аммо, ундай бўлмади, - дея фикр билдирди журналист.

Унинг бундай хулосаси сабабларини қуйидаги суҳбатда тинглашингиз мумкин:

Журналист Бобур Акмалов билан Ўзбекистон терма жамоаси ғалабаси ҳақида суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:20 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG