Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 18:24

Тошкентдаги “Макро” савдо тармоғи пенсионерларга текин нон тарқатмоқда


Тармоқ ходимларининг Озодлик мухбирига айтишича, “Кексаларни эъзозлаш йили” муносабати билан ўтказилаётган мазкур акция бегим кунлари эрталаб 8 да бошланиб, тушдан кейин соат 4 да якунланади.

Акциянинг қачон якунланиши тўғрисида “Макро” ходимлари маълумот бермади.

“Макро” савдо тармоғининг Тошкент шаҳри, Шайхонтохур туманидаги Қоратош кўчасида жойлашган магазини ходимининг Озодлик мухбирига айтишича,

- Бир кило шакар, бир кило гурунч арзонроқ нархда ҳамда бир буханка нон пенсионерга текинга берилади.

Шакар ва гурунчни арзонроқ ва битта нонни текинга олиш учун пенсионер пенсия дафтарчасини кўрсатиши шарт.

Қоратош кўчасидаги “Макро” ходими бир кунда нечта нон текинга берилишини айта олмади.

Шаҳарнинг Миробод туманидаги Нукус кўчасида жойлашган “Макро” ходимининг айтишича, “бир кунда 50 та нон тарқатилади”.

Тармоқнинг бу шохобчасида пенсионерларга арзон сотиладиган озиқ-овқат турлари Қоратошдагидан кўпроқлиги маълум бўлди. Ҳар ҳолда, ходим бундай деди:

- Бир килодан шакар, картошка, сабзи ва гречка арзон сотилади, деди Миробод туманидаги Нукус кўчасида жойлашган “Макро” магазини ходими.

“Макро” ходимларининг айтишича, текинга бериладиган нон заводларда ёпиладиган 650 сўмлик буханкадир.

“Бепул нон” акцияси эндигина бошлангани учун ҳозирча пенсионерларнинг текин нонга эҳтиёжи нақадар эканлиги тўғрисида бир нарса дейиш қийин”, деди “Макро” ходимлари.

Тошкентлик пенсионер Абдуқаҳҳор ака “Бепул нон” акцияси тўғрисидаги хабарни Озодлик мухбиридан эшитди ва “ўша нонни олишга борасизми”, деган саволга “Бормайман, нима гадойманми, мен?!” деб жавоб берди.

Айтишича, Абдуқаҳҳор ака 480 минг сўм пенсия олади.

Пенсионер Абдуқаҳҳор ака:
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:12 0:00
Бевосита линк

Абдуқаҳҳор ака “Макро” тарқатаётган текин нонни олишга ор қилиб турган бир пайтда, тошкентлик сиёсатшунос Анвар Назировнинг фикрича, ўша нонга муҳтожлар қатлами ҳам қалингина:

- Бундайлар вилоятларда бор, Тошкентда ҳам бор. Русийзабон аҳоли ўртасида кўпроқ. Болалари ташлаб кетиб қолгани учун ёлғиз қолганларнинг аҳволи оғир,- деди сиёсатшунос.

“Бепул нон” акцияси “Макро” раҳбарияти ўйлаб топган оригинал ғоями-йўқми – аниқлашнинг иложи бўлмади, лекин ҳар ҳолда бундан бир неча кун олдин бундай акция Россияда, Томск шаҳрида бошланган эди.

Томск шаҳар мэрияси 6 март куни бундан буён ҳар шанба ва байрам кунлари кексаларга бир буханкадан текин нон тарқатилажаги тўғрисида эълон қилган эди.

Томск шаҳри маъмурлари ўзининг бу ташаббуси билан жамоатчилик танқидига нишон бўлди. Масалан, Давлат думаси депутати Валерий Зубов бу акцияни “Ҳукматнинг чорасизлиги аломатидир”, деб баёнот берди.

Тошкентдаги “Макро” савдо тармоғи “Бепул нон” акциясини “Кексаларни эъзозлаш йили” муносабати билан ўтказмоқда.

2015 – Ўзбекистонда Кексаларни эъзозлаш йили, деб эълон қилинган.

Uz24 сайтининг 20 январь куни хабар қилишича,Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Маданият ва спорт ишлари Бош бошқармасининг буйруғига асосан, 2015 йил 1 мартдан ёшга доир нафақадаги кексалар учун жорий йил давомида Тошкент ҳайвонот боғига бепул кириш белгиланган.

Ўзбекистон президенти 18 февраль куни “Кексаларни эъзозлаш йили” давлат дастури тўғрисидаги қарорини имзолагани тўғрисида Озодлик радиоси ўз вақтида хабар қилган эди. Муқаддимасида айтилишича, мазкур ҳужжат “Кексаларнинг ҳаёт даражаси ва сифатини янада яхшилаш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш кўламини кенгайтириш..., шунингдек, 2015 йилнинг “Кексаларни эъзозлаш йили” деб эълон қилиниши муносабати билан” қабул қилинган.

XS
SM
MD
LG