Линклар

Шошилинч хабар
05 ноябр 2024, Тошкент вақти: 21:31

Дин ишлари қўмитаси шайхнинг юрак хуружидан ўлганини билдирди


Марҳум Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф "Чимир ота" масжидида.
Марҳум Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф "Чимир ота" масжидида.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг расмий сайтида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг вафоти муносабати билан таъзия билдирилган хабар чиқди.

Хабарда 2015 йил 10 март куни кечқурун Тошкентда Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф юрак хуружидан оламдан кўз юмгани таъкидланади.

Дин ишлари бўйича қўмита билдиришида шайхнинг ҳаёт ва ижод йўли баён этилиб, унинг ислом дини ва халқ учун қилган хизматлари эътироф этилган.

Қўмита Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг оила аъзолари, яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этган.

Ҳамдардлик муждалари

Россия федерацияси Мусулмонлар идораси ва Россия муфтийлар кенгаши раиси, шайх Равил Ғайнуддин шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф вафоти муносабати билан барча мусулмонларга ва олимнинг яқинларига ҳамдардлик изҳор этди.

Шайх Россия муфтийси даврасида.
Шайх Россия муфтийси даврасида.

“Устоз Муҳаммад Содиқ ўзидан минглаб шогирдлар, илмий китоблар қолдирди. У умрини Исломнинг ҳақиқий йўлини ўрганиш ва тушунтиришга бағишлади. Унинг шогирдлари орасида Ўзбекистоннинг ислом ўқув юртларида ўқиган, ҳозирда Россияда забардаст бўлган 10 дан ортиқ олим мавжуд. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф доимо халқ билан бирга эди, оддий мусулмонлардан ўзини олиб қочмасди”, дейилади Россия мусулмонлари идораси сайтида чоп этилган ҳамдардлик билдирувида.

Ижтимоий тармоқларда дунёнинг бир қанча диний арбобларининг ҳамдардликлари эълон қилинган.

Шайх Чеченистон президенти Рамзан Қодировнинг меҳмони.(Сурат Islom.uz) сайтидан олинди.
Шайх Чеченистон президенти Рамзан Қодировнинг меҳмони.(Сурат Islom.uz) сайтидан олинди.

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ҳам ҳамдардлик изҳор этаркан, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг чечен халқининг ҳақиқий дўсти бўлганлигини таъкидлаб, у зотнинг хотираси учун пойтахт Грозний шаҳридаги кўчалардан бирига Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номи берилишини маълум қилган.

Islom.uz сайтининг хабар беришича, жаноза намози чоршанба куни Тошкент шаҳридаги Шайх Зайниддин жомеъ масжидида (Кўкча) пешин намозидан сўнг ўқилади.

Қирғизистоннинг собиқ муйтийси Содиқжон қори Камолиддин марҳум Шайхнинг ҳамдарсларидан биридир. У киши ўз ҳамдардлигини Озодлик орқали билдирар экан, бундай деди:

Содиқ қори Камолиддин:
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:24 0:00
Бевосита линк


XS
SM
MD
LG