Линклар

Шошилинч хабар
17 ноябр 2024, Тошкент вақти: 20:30

Ангренда II Жаҳон Урушига бағишланган ёдгорлик бузиб ташланди (ВИДЕО)


Ангрен марказида Иккинчи Жаҳон уруши иштирокчиларига бағишланган ёдгорлик қулатилди
Ангрен марказида Иккинчи Жаҳон уруши иштирокчиларига бағишланган ёдгорлик қулатилди
Ангрен шаҳар ҳокимиятидаги ўз исмини ошкор этишни истамаган ходимининг Озодликка маълум қилишича, ёдгорлик "шаҳарни ободонлаштириш режасига мувофиқ" бузиб ташланди.
(Видео Фергана.ру ахборот агентлиги сайтидан олинди)
Аммо ҳокимият мулозими ёдгорликнинг нима учун айнан Германия фашизми устидан қозонилган ғалабанинг 70 йиллиги арафасида вайрон этилганига изоҳ бермади.
Баландлиги ўн метрлар бўлган ёдгорлик остида қўлига қурол тутган тахминан уч метр баландликдаги аскар ҳайкали бор эди.
Темир бетондан барпо этилган ёдгорлик бағрига рус тилида "Ватанимиз мустақиллиги учун жангларда ҳалок бўлган ангренлик жангчиларга шон шарафлар бўлсин", - деган сўзлар битилганди.
"Кутилмаган қадам"
Ёдгорлик мажмуи 19 март куни тушликдан кейин бузиб ташланди.
Ўнлаб инсонлар ҳайкални бузиш жараёнини "сокин" кузатиб турди, дейди воқеа шоҳидларидан бири.
Унинг айтишича, одамлар ёдгорликнинг куппа-кундузи вайрон этилишидан "дарғазаб эдилар".
"Кутилмаган амал одамларни шошириб қўйганди," - дейди воқеа шоҳидларидан бири.
Маҳаллий халқ орасида "Кольцо" номи билан машҳур Ангрен марказидаги ёдгорлик Иккинчи Жаҳон Урушида урушида ҳалок бўлган ангренликларга бағишланган.
Ушбу мажмуа 1970 йил 9 май куни Совет армияси ғалабасининг 25 йиллигига атаб барпо этилган.
Маҳаллий аҳоли сўзларига кўра, ёдгорлик сўнгги йилларда қаровсиз ҳолда бўлган.
"Ҳайкал ёнида йирик тўйхона ва фавворалар қад кўтарганди," - дейди ангренликлардан бири. - "Стелла Совет даврини ёдга солиб турарди".
Тошкентдан 78 километр жануби-шарқда жойлашган Ангрен шаҳри Ўзбекистон кўмир саноати маркази ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG