Линклар

Шошилинч хабар
24 декабр 2024, Тошкент вақти: 01:33

"Мирзиёев боғлари"ни совуқ урди


Ўзбекистоннинг деярли барча вилоятларида икки кундирки қалин қор ёғмоқда. Аллақачон экин-тикинни бошлаган деҳқонлар кутилмаган совуқ натижасида сабзавот ва полиз экинларига зарар етганидан хавотирда. Боғбонларга кўра, гуллаб, куртаклашни бошлаган мевали дарахтларни совуқ урган ва бу йил мева ҳосили бўлмаслиги мумкин.

Фарғона, Андижон, Наманган, Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё вилоятларида 29 март куни бошлаган қор душанба куни ҳам ёғишда давом этди.​

Март охирида қор ёғди
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:38 0:00

Андижондан 31 март куни олинган маълумотга кўра, вилоятнинг айрим ҳудудларида қор қалинлиги 30 сантиметргача етган.

Қуйидаги суратларда узунлик ўлчови орқали қор қалинлиги ўлчангани акс этган.

Боғдорчилик билан шуғулланадиган самарқандлик фермер Мухтор аканинг айтишича, кутилмаган қор ва совуқ натижасида мевали дарахтлар зарарланган:

Самарқандлик фермер Мухтор ака
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:27 0:00
Бевосита линк

Озодликка мамлакатнинг бошқа турли вилоятларидан келаётган хабарларга кўра, қор ёққан деярли барча жойда мевали дарахтларни совуқ урган.

Фарғоналик Абдусалом Эргашевнинг айтишича, душанба куни ҳаво ҳарорати 2-3 даража совуқни ташкил қилаяпти:

Абдусалом Эргашев билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:31 0:00
Бевосита линк

Фарғона шаҳрида қор қалинлиги 10 сантиметргача етган.

Айрим жойларда қор қалинлиги 20 сантиметрдан ҳам ошгани ҳақида хабарлар келди.

ЎзбекМаълумки, сўнгги тўрт йил ичида Ўзбекистонда жами 50 минг гектарда янги боғлар ташкил қилинди. Жумладан, 14 минг гектарда тез ҳосилга кирадиган интенсив боғлар яратилди.

Шахсан Бош вазир Шавкат Мирзиёев назоратида экани айтиладиган интенсив боғларнинг деярли барчаси қалин қор оқибатида тўла зарарлангани айтилмоқда.

Самарқандлик фермер фикрлари
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:19 0:00
Бевосита линк

Фарғона вилояти Олтиариқ туманидан жўнатилган суратларда қор ёққанидан сўнг иссиқхоналарга печка ўрнатилгани тасвирланган.

Андижондан жўнатилган суратларда эса иссиқхоналардаги ҳар бир кўчат қоғоз билан ўраб чиқилгани акс этган.

Боғдорчилик соҳаси мутахасислари мевали дарахтларни совуқ уриши натижасида жорий йилда мева нархи кескин ошишини башорат қилишмоқда.

Андижонлик шифокор Абдуқодир Сатторов кутилмаганда об-ҳавонинг ўзгариши одамларнинг соғлигига ҳам салбий таъсир қилиши мумкинлигини айтади.

Шифокор Абдуқодир Сатторов билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:34 0:00
Бевосита линк

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази маълумотига кўра, 31 март ҳамда 1 апрель кунлари ҳам мамлакат бўйлаб ёмғир ва қор ёғиши давом этади, совуқ ҳарорат сақланиб қолади.

Сиз яшаётган ҳудудда ҳам қор ёғдими? Деҳқончиликларга зарари бўлдими?

Маълумотлар, фото-видеоларни Озодликка йўлланг!

WhatsApp, Viber, Telegram:

+ 420 724 971 539

Маълумотларингизни шу ерга шарҳ сифатида ҳам қолдиришингиз мумкин!!

XS
SM
MD
LG