Линклар

Шошилинч хабар
26 декабр 2024, Тошкент вақти: 16:18

Ўзбекистонда қимматлаётган, Қирғизистонда арзонлаётган доллар муаммоси


Ўзбекистонда доллар курси кун сайин қимматлаётгани ҳақида хабарлар олинаётган бир пайтда ён қўшни Қирғизистонда доллар курси тушиб бормоқда. Қирғизистон Миллий банки доллар курсини барқарорлаштириш учун биринчи марта бозордан доллар сотиб олишга мажбур бўлди.

Ўзбекистонда доллар курсининг барқарорлаши ҳукуматга боғлиқ

Ўзбекистонда эса ўзбек сўмининг доллар ва рублга нисбатан расмий қиймати сўнгги бир ой ичида тўрт марта пасайтирилди. Сўнгги марта 21 апрель куни Ўзбекистон Марказий банки 1 АҚШ долларини олдинги курсга нисбатан 5 сўм 53 тийинга қимматлаштириб, 2 минг 507 сўм 40 тийин даражасида белгилади. Ўзбекистоннинг қорa бозорлaридaги реaл курсгa кўрa, бир доллaрнинг бугунги кунги нaрхи 4250-4500 сўмгa тенгдир.

Ўзбекистонлик иқтисодчи Миркомил Тошкандий долларнинг расмий курси ва қора бозордаги қиймат ўртасидаги тафовутни йўқотиш ҳамда доллар курсини барқарорлаштириш учун ҳукумат томонидан бир қатор чоралар кўрилиши керак, деб ҳисоблайди.

-Ўзбек сўми 1994 йилда муомалага киритлган эди. Мана шунга ҳам 21 йил бўлибди. Аммо ҳалигача миллий валюта ҳақида қонун йўқ. Шунинг учун биринчи навбатда ўзбек сўми тўғрисида қонун қабул қилиниши керак. Иккинчидан эса, банклараро валюта биржаси ташкил этилиши керак. Бу қачонлардир албатта қилиниши шарт бўлган ишдир. Бундай биржа фаолият юритиши учун Ўзбекистоннинг экспорт салоҳияти кучайтирилиши, валюта бозори фақат ҳукуматнинг монополияси бўлиб қолмаслиги керак. Ана шунда доллар курси барқарорлашади, -дейди иқтисодчи Миркомил Тошкандий.

Қирғизистон молия бозорида эса Ўзбекистон валюта бозорининг тамомила акси бўлган воқеалар юз бермоқда.

Қирғиз Миллий банки бозорга доллар чиқариш ўрнига бозордан доллар сотиб олди

Қирғизистон Миллий банки 20 йилдан кўпроқ вақт давомида қирғиз сўмининг қадрини сақлаб қолиш мақсадида валюта бозорига доллар интервенсия қилиб келган эди. Бироқ бугунги кунда Миллий банк доллар курсини барқарор сақлаб қолиш учун тарихда биринчи марта бозордан валюта сотиб олди.

Қирғизистонда ўтган йил якунида 1 доллар 55 сўм қиматида белгиланган бўлса, жорий йилнинг тўрт ойида 1 долларнинг нархи қарийиб 65 сўмга чиқиб кетган эди. Апрел ойининг ўрталарига келиб эса доллар нархи кескин арзонлади ва 58 сўм даражасида қайд этилди.

Доллар нархининг кескин тушиб кетиши ортидан бозордаги кескинликнинг олдини олиш мақсадида Миллий банк бозордан бир неча соат ичида 13,5 миллион долларни сотиб олди. Бунинг ортидан долларнинг курси 60 сўм атрофида барқарорлашди.

- Қирғизистон Миллий банки сўмнинг қадрини сақлаш мақсадида долларни интервенция қилар эди. Бугунги кунда эса нақд миллий валютанинг танқислиги кузатила бошланди. Бунинг ортидан эса банклар аҳолига сўмда кредит бера олмай қолаяпти. Миллий банк бозорда сўмни кўпайтириш учун долларни сотиб олди. Бу билан эса бозорда сўм бир оз кўпайди ва доллар курси барқарорлашди, - деб изоҳлади Миллий банк ҳаракатини иқтисод фанлари доктори Жумакадир Акенеев.

Қирғизистон тижорат банклари бирлашмаси раиси Анварбек Абдраев эса Миллий банкнинг бозорда нақд сўм айланмасини камайтириш ҳаракати ортидан доллар нархи тушганини эътироф этган ҳолда, бу сиёсат оқибатида тижорат банкларида миллий валюта миқдорининг озайиб кетгани бир қатор муаммоларни яратганини ҳам таъкидлади.

Унинг фикрича, Миллий банк доллар курсини 50 сўмгача туширишга ҳаракат қилиши зарур. Мана шундагина тижорат банкларида миллий валюта етишмаслигига барҳам берилади ва бозорга кириб келаётган маҳсулотлар нархи арзонлайди.

XS
SM
MD
LG