Линклар

Шошилинч хабар
27 декабр 2024, Тошкент вақти: 14:46

Ёниб кетган “Жўрабек” масжидини Салимбой тиклаб берадиган бўлди


2011 йилда WikiLeaks сайти эълон қилган АҚШ дипломатик ёзишмаларда Салим Абдувалиев "криминал авторитет" дея таърифланган.
2011 йилда WikiLeaks сайти эълон қилган АҚШ дипломатик ёзишмаларда Салим Абдувалиев "криминал авторитет" дея таърифланган.

Ўтган ой ёниб кетган Тошкентдаги “Жўрабек” масжидини таъмирлашни Ўзбекистонда “криминал авторитет” дея танилган ва халқ орасида Салимбой деб аталувчи 64 яшар тадбиркор Салим Абдувалиев ўз зиммасига олгани айтилмоқда.

Салим Абдувалиев Тошкент шаҳарининг Яшнаобод (собиқ Ҳамза) туманидаги “Жўрабек” масжидини таъмирлаш харажатларини ўз зиммасига олгани тўғрисида Uzmetronom.com нашри 6 май куни хабар қилди.

Ўтган ойда рўй берган ёнғин оқибатида Тошкентдаги энг йирик масжидлардан бири бўлган ибодатхона биносининг катта қисми яроқсиз ҳолга келган эди.

Ёнғин оқибатида масжиднинг тўқсон фоизи ёниб кул бўлган ва яроқсиз ҳолга келган.
Ёнғин оқибатида масжиднинг тўқсон фоизи ёниб кул бўлган ва яроқсиз ҳолга келган.

Расмийлар ёнғинга электр симларининг қисқа туташуви сабаб бўлганини айтишганди. Оқибатда масжиднинг тўқсон фоизи ёниб кул бўлди ва бино буткул яроқсиз холга келди.

Ўзбекистон Дин ишлари қўмитаси ёниб кетган масжид яқин ойларда тикланишини билдирган, лекин таъмирлаш ишлари қайси маблағ эвазига амалга оширилишини аниқлаштирмаган эди.

Ўзбекистон Дин ишлар қўмитасининг Масжидлар бўлими бошлиғи Мухаммадбобур Йулдошев Озодлик билан суҳбатда ёнғиндан зиён кўрган “Жўрабек” масжиди Салим Абдувалиев пулига таъмирланиши ҳақидаги хабарларни на тасдиқлди, на инкор қилди.

- Ҳозир бу кўриб чиқиляпти. Унинг плани чизилади ва шу асосда қайта тикланади. Асосан ҳашар йўли билан қилинади,- дея гапни қисқа қилди Йўлдошев.

Пойтахтликлар орасида эса, Ўзбекистон Юнон-рим кураши федерацияси раиси ва халқ орасида Салимбой деган ном билан танилган тадбиркорнинг “Жўрабек” масжидини қайта тиклашга бел боғлагани мантиққа тўғри келишини айтишмоқда.

Чунки Салим Абдувалиев айнан шу масжид жойлашган маҳаллада яшайди ва ёниб кетган "Жўрабек" масжиди унинг пулига қурилган.

Салим Абдувалиев Ўзбекистон криминал дунёси авторитетларидан бири сифатида кўрилади. 2011 йилда WikiLeaks сайти эълон қилган АҚШ дипломатик ёзишмаларда ҳам Салим Абдувалиев "криминал авторитет" дея таърифланган эди.

"Ўзбекистон ҳукуматидаги юқори лавозимли мулозимларнинг "криминал авторитет", деб танилган Салим Абдувалиев билан яқин алоқалари бор", дейилади АҚШ махфий депешаларида.

XS
SM
MD
LG