Линклар

Шошилинч хабар
27 декабр 2024, Тошкент вақти: 00:23

Марказий банк конвертация тўхтатилганини рад этишга уринди


Марказий банкнинг "раддиянамо" баёнотда валюта конвертациясига оид тартиб ҳақида эслатма берилган.
Марказий банкнинг "раддиянамо" баёнотда валюта конвертациясига оид тартиб ҳақида эслатма берилган.

Ўзбекистон Марказий банки валюта айирбошлаш операциялари тўхтатилгани тўғрисидаги хабарларга “раддиянамо” муносабат билдирди.

Озодлик 20 май куни Ўзбекистон Марказий банки жисмоний ва юридик шахслар учун валютани расмий курс бўйича айирбошлаш операцияларини вақтинча тўхтатиб қўйгани тўғрисида хабар қилган эди.

Озодлик Алоқабанк ходимига таянган ҳолда бу хабарни тасдиқлатган ва валюта операциялари камида июль ойига қадар тўхтатиб қўйилганини билдирган эди.

“Валюта операциялари июль ойигача тўхтатилди. Сабаби валюта айирбошлаш сўраб мурожаат қилганлар сони ҳаддан ортиқ кўпайиб кетган. Шу сабабли улардан аризалари олиниб, жорий кварталда айирбошлаш операцияларини тўхтатиб қўйишга қарор қилинган. Бунда ҳаммага, ҳам тадбиркорлар, ҳам жисмоний шахслар учун валюта айирбошлаш тўхтатиб қўйилди”, дея билдирди банк ходими 20 мфй куни.

22 май куни Марказий банк мазкур хабарни рад этиш уриниши ўлароқ, валюта конвертациясига оид тартибни эслатди.

“Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Матбуот хизмати маълум қиладики, миллий валютани хорижий валютага конвертация қилиш жараёнлари тижорат банклари томонидан Халқаро валюта жамғармаси Низомининг VIII моддасида белгиланган мажбуриятларга мувофиқ ўрнатилган тартибда амалга оширилади”, дейилади Марказий банк баёнотида.

Лекин Марказий банк баёнотида на валюта айирбошлаш операциялари тўхтатилмагани, на бугунги кунда бундай операцияларни амалга ошириш давом этаётганига ишора қилувчи таъкид келтирилган.

20 май кунги хабарда Озодлик Алоқабанк мутасаддисининг хориждан хомашё ва товар олиб келадиган тадбиркорлар учун ҳам конвертация тўхтатилгани тўғрисидаги сўзларини келтирган эди.

“Тадбиркорлар мамлакатга июль ойига қадар, вақтинчлик товар олиб кира олмайди. Чунки уларнинг банк карталари ёпиб қўйилган Июль ойида чеклов олиб ташланса, кейин яна бемалол олиб киришлари мумкин бўлади”, дея билдирди банк ходими.

Марказий банк 22 май кунги баёнотида бу ҳолатни ҳам изоҳсиз қолдирди.

Марказий банк жорий қилган чеклов президент Ислом Каримов “дангасага” чиқарган миллионлаб ўзбек муҳожирлари Ўзбекистон иқтисодининг каттагина қисмини таъминлаб келганини яна бир бор намойиш қилди, демоқда кузатувчилар. Иқтисодчилар Россияда АҚШ доллари нархининг кескин ошиб кетиши Ўзбекистонга валюта тушумини пасайтириб юборишидан огоҳлантириб келаётган эди.

XS
SM
MD
LG