Линклар

Шошилинч хабар
24 декабр 2024, Тошкент вақти: 01:10

Бюджет асосида ўқиганлар хорижга чиқарилмаяпти


Ўзбекистон олийгоҳларида давлат стипендияси асосида ўқиган талабалар чет эл университетларида таълим олиш имконларидан махрум бўлмоқда. Ўзбекистонда бюджет асосида ўқишни тугатган бакалаврларга уч йил ишлаб бермагунича диплом берилмаслиги сабаб улар чет эллардаги олийгоҳларга ҳужжат топишириш мушкулотлари қаршисида қолганлар.

Наманганлик Зоҳиджон тўрт йил аввал Тошкентдаги Жаҳон тиллари университетининг немис филологияси факультетига давлат стипендияси асосида ўқишга қабул қилинган эди.

Зоҳиджон университетни аъло баҳолар билан тугатган талаба ўқишнинг магистратура босқичини чет давлатда давом эттириш имконидан маҳрум қолмоқда.

– Чунки диплом беришмаяпти. Магистратурани Германияда давом эттирмоқчи эдим. У ёқда ҳужжатларни дипломсиз қабул қилишмайди. Бу ёқда эса диплом олишим учун уч йил ишлаб беришим керак, экан. Бюджет бўйича ўқиганларга шундай талаб бор, - дейди Зоҳиджон.

Мамлакат олийгоҳларини давлат стипендияси асосида тугатган талабаларга уч йил давомида ишлаб бергунларича диплом берилмайди.

Буни Жаҳон тиллари университети ректорати ходимлари ҳам тасдиқлайди.

- Диплом бермайди, чунки президентни шундай фармони бор. Уч йил ишлаб беради давлатга, кейингина дипломни олади. Чунки давлат бюджети пулига ўқиб қўйган-да, - дейди Жаҳон тиллари университети ректоратининг Озодлик боғланган ходими.

Лекин, Ўзбекистон олийгоҳида давлат стипендияси асосида ўқиб, магистратурани четда давом эттирмоқчи бўлган талабаларгачи?

Бу саволга университет ректорати ходими шундай жавоб берди:

- Ўқишни давлат стипендияси асосида тугатганларга тўрт йил бакалаврда ўқиганини тасдиқловчи ҳужжат берилади. Печати бўлади. Диплом эса уч йилгача ишлаб бермагунича берилмайди. Чет давлатда ҳужжатларни қанақа қабул қилади, билмайман, лекин бизда ўзимизни қонун бор. Лекин, Ўзбекистонда магистратурада ўқимоқчи бўлса ҳалиги қоғоз ҳужжат ўтади, - деди Жаҳон тиллари университети ходими.

Чет эл олийгоҳларида магистратурада ўқиш учун эса қўлда бакалавр дипломи бўлиши керак. Шусиз қабул қилинмайди.

– Фактический бу ерда чет элда ўқиш учун чеклов бўлиб қоляпти-да. Диплом бермаса чет давлат университетига киролмаймиз,- дейди наманганлик Зоҳиджон.

Давлат гранти асосида таҳсил олган бакалавриатура ва магистратура талабаларининг 3 йил давомида ишлаб бериш мажбурияти 2005/2006 ўқув йилидан бошлаб амалиётга тадбиқ этилган.

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети талабаларининг эса чет мамлакатларга чиқиши умуман мумкин эмас, чеклов қўйилган.

Бу ҳақда Озодликка хабар берган талабаларга кўра, олийгоҳ раҳбарияти четга чиқмоқчи бўлганларга уйда тинчгина ўтиришни маслаҳат бермоқда.

Ўзбошимча четга чиқиб келмоқчи бўлган талабаларга эса университетдан ҳайдалиши билан таҳдид қилинмоқда.

“Наҳотки университет раҳбарияти бўлажак халқаро муносабатлар соҳасидаги кадрларнинг профессионал ҳаётига қанчалик жирканч тўсиқ бўлаётганликларини англаб етмаяптилар”, деди талабалардан бири.

Ўзбекистонда бошқа олий ўқув юртларида ҳам четга чиқишга талаб қилинадиган виза олиш учун олийгоҳдан рухсатнома талаб қилинади.

XS
SM
MD
LG