Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 01:42

Самарқандда 30 кишига касал моллардан бруцеллёз юқди


Самарқандда одамларга чорва молларидан юқадиган Қрим–Конго геморрагик иситма касаллиги, қутуриш, куйдирги, бруцеллёз ва оқсим (ящур) касалликлари билан боғлиқ вазият жиддий тус олган.
Самарқандда одамларга чорва молларидан юқадиган Қрим–Конго геморрагик иситма касаллиги, қутуриш, куйдирги, бруцеллёз ва оқсим (ящур) касалликлари билан боғлиқ вазият жиддий тус олган.

Самарқандда икки кишига Қрим-Конго геморрагик безгаги юққани тахмин қилинмоқда. Ҳозир бу икки бемор тиббий экспертизадан ўтказилаяпти. Ўттиздан зиёд одамга эса бруцеллёз ташҳиси қўйилди. Шифокорларга кўра, одамга чорва молларидан юқадиган ва ногиронликка олиб келиш хавфи бўлган бруцеллёз билан касалланганлар тиббий назоратга олинган.

Каттақўрғон ва Пайариқ туманларида яшовчи икки киши Қрим-Конго геморрагик безгаги юққан, деган тахмин билан Тошкентга жўнатилган ва ҳозирда улар тиббий экспертизадан ўтказилмоқда.

Бу ҳақда Озодликка маълум қилган Самарқанд соғлиқни сақлаш тизимидаги манбага кўра, бугунги кунда вилоятда Қрим–Конго геморрагик иситма касаллигидан ташқари одамларга чорва молларидан юқиш хавфи бўлган қутуриш, куйдирги, бруцеллёз ва оқсим (ящур) касалликлари билан боғлиқ вазият жиддий тус олган.

Манба маълумотига кўра, вилоят бўйича ўттиздан зиёд одамга сурункали оғир кечувчи, ўта хавфли касалликлардан саналадиган бруцеллёз юққани аниқланган.

Самарқанднинг биргина Иштихон туманида ўн кишига бруцеллёз ташҳиси қўйилган.

Иштихонлик Жамил Казинскийнинг Озодликка айтишича, тоғасига ҳам бруцеллёз юққан:

- Тоғам яқинда Самарқандда инфекционний больницада даволаниб келди. Касал молдан бруцеллёз юққан. Оиласи билан даволаниб келди. Ҳар уч ойда бориб, кўрикдан ўтиб келиши керак экан. Тоғамнинг ўзига юққан. Оиласидагиларда энди бошланаяпти экан, уларни профилактика қилди. Лекин тоғамнинг ўзида бошланган. Самарқандга бориб бруцеллёздан даволаниб келди,- деди ўзини Жамил Казинский деб таништирган иштихонлик йигит.

Жамилнинг айтишича, ҳозирда соғлиқни сақлаш ходимлари уйма-уй юриб, профилактика ишларини олиб бораяпти:

- Уйимизга келиб огоҳлантириб кетишди. Одамларга қўл қўйдириб олаяпти. “Боламга мороженое едирмайман, дарёда чўмилтирмайман, яйловга чиқармайман”, деб ёздириб, қўл қўйдиришди. “Ёш болалар чорва молларига тегинмасин. Молнинг танасидаги каналарни қўлингиз билан ушламанглар. Молни ушлагандан кейин қўлларингизни совунлаб ювинглар”, деб батафсил маълумот беришаяпти. Уйма-уй кириб докторлар. Ҳар бир хонадонга кириб юрибди. “Даволашни давлат зиммасига олган. Сал бошингиз оғриб, ўзингизни ёмон ҳис қилсангиз поликлиникаларга зудлик билан хабар беринглар” деб айтиб кетди, - деди Жамил Казинский.

Самарқанд соғлиқни сақлаш бошқармаси мулозимларига кўра, вилоят бўйлаб аҳоли молхоналарини дизенфекция қилиш ишлари ҳам бошланган.

Ўзбекистонда деярли ҳар йили чорва молларидан хавфли касалликларнинг одамларга юқиш ҳолатлари қайд қилинади.

Ўтган йили Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл туманида геморрагик безгак касалига чалинган бир бемор қайд этилди.

2013 йилнинг август ойида Қорақалпоғистоннинг Хўжайли туманида геморрагик безгак касаллиги тарқалгани ва 10га яқин одам нобуд бўлгани ҳақида Озодлик хабар берган эди.

Самарқандда 30 кишига касал моллардан бруцеллёз юқди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:23 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG