Линклар

Шошилинч хабар
22 декабр 2024, Тошкент вақти: 10:59

OzodNazar: “Ўзбекларнинг мусулмончилиги демагогиядан бошқа нарса эмас”


Тошкентлик сиёсатшунос Анвар Назиров бугунги OzodNazarда миллат шаънига, сарлавҳага чиқарилган гапидан ташқари, яна анча аччиқ-тирсиқ гапларни айтди. Суҳбат миллат эслаши лозим бўлган, лекин эсламаётган бир сана ҳақидаги гаплардан бошланди.

Суҳбатни тинглашга ўтишингиз олдидан ўша сана тўғрисида бир оғиз гап. Роппа-роса 150 йил муқаддам, 1865 йилнинг 15 июнь куни (янги усул билан 27 июнда) Рус қўшини Тошкентга унинг Камолон дарвозасидан бостириб кириб, шаҳарни ишғол қилган эди.

Шаҳарнинг янги хўжайинлари бир муддат ўтгач, ўша ишғол давомида ўлган ўрис аскарлари хотирасига бир бутхона тиклаган.

Ижтимоий тармоқларда Тошкентнинг босиб олиниши билан боғлиқ бошланган хос баҳс иштирокчиларидан бири ўша бутхона билан боғлиқ мана бу гапларни ёзди:

“Уни (бутхонани) 150 йилдан бери маҳаллий аҳоли супуриб- сидириб, обод қилиб ушлаб турибди. Хатто совет даврида уни ғиштга бузиб оламиз дейишганда ҳам маҳалла оқсоқоллари "тегманглар, ўлганларнинг руҳини безовта килиб нима қиласизлар", деб сақлаб қолишган экан. Бироқ, юз метр наридаги Камолон масжидининг орқасидаги мозорда шу жангда ҳалок бўлган, шаҳарни ҳимоя қиламан, деб шаҳид бўлган минглаб тошкентлик ва асосан қўқонлик аскарлар қабрини ҳеч ким обод ҳам килмайди, номи-насабини ҳам билмайди. Хатто кеча шу санага бағишлаб рус руҳонийлари, тарихчилари ҳалок бўлган ўша 64 ўрис аскарни номма-ном хотирлаб уларнинг руҳларига дуо, жасоратига ҳамд ўқиб турган пайтда ҳам бирон мусулмон, хатто Камолон масжидида уша , 150 йилдан буён номсиз ётган ҳимоячи шаҳидларнинг номига хутба еки хатм ҳам эсланмагани хайрон қолдиради”.

Анвар Назировга мана бу гапларни ҳам ўқиб бериб, муносабатини сўрадик...

Анвар Назировнинг OzodNazarи:
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:19:31 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG