Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 23:28

Ислом Каримов Қашқадарёдан яхшилик билан қайтди


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 1 июль куни Қаршидан Тошкентга қайтди.

Буни оддий қаршиликлар 2 кун давомида ёпиқ турган йўлларнинг 1 июль, тушдан кейин очилганидан билди.

Озодликнинг вилоят ҳокимлигига яқин манбаларига кўра, Қашқадарёда ташкилий масала кўрилгани йўқ – Каримов ҳеч кимни ишдан олмади.

Каримов Қаршида “кўприккўрди” ўтказди

Президент Қашқадарё вилоятига амалий сафар билан 30 июнь куни борди ва сафарнинг асосий тадбирлари шу куни бўлиб ўтди.

Каримов Қарши шаҳрига сафарини бу ерда қурилаётган узунлиги 56 километрли ҳалқа йўлнинг Қашқадарё дарёсини кесиб ўтадиган қисмида қурилган узунлиги 108, эни 27 метрлик янги кўприк ҳамда таъмирланган Амир Темур кўприги билан танишишдан бошлади.

Шундан сўнг Президент Қарши шаҳрининг Ўзбекистон кўчасида бунёд этилган кўпқаватли уйларни бориб кўрди.

Ишлари “5” вилоят

Президентнинг Қаршида ҳеч кимни ишдан олмаганини ЎзАнинг давлат раҳбари сафари тўғрисидаги ҳисоботи руҳидан ҳам билса бўлади: материалда биронта ҳам танқидий фикр йўқ.

Давлат ахборот агентлигига кўра:

мамлакат умумий саноат маҳсулотининг қарийб 11 фоизи шу вилоятда ишлаб чиқарилмоқда;

Талимаржон иссиқлик электр станциясида йилига 900 мегаватт электр энергияси ишлаб чиқариш қувватига эга иккита буғ-газ қурилмасини қуриш ишлари жадал давом этмоқда;

Президент қарори билан қабул қилинган “2013-2016 йилларда Қашқадарё вилоятининг саноат салоҳиятини ривожлантириш тўғрисида”ги дастурда умумий қиймати 2 миллиард 98 миллион долларга тенг 555 лойиҳа амалга оширилиши кўзда тутилган бўлиб, шу кунгача 440 дан ортиғи ҳаётга татбиқ этилган;

Узунлиги 56 километрли ҳалқа йўл қурилмоқда. Унинг темир йўл ва дарёлар билан кесишадиган нуқталарида 6 замонавий йўл ўтказгич ва кўприклар бунёд этилмоқда.

Давлат агентлиги назаридан четда қолган гаплар ёки Хавфсизликнинг икки ҳалқаси

Қашқадарё вилоятида биронта ҳам камчилик кўрмаган агентлик, қаршиликларнинг Ислом Каримовнинг сафари билан боғлиқ оворагарчиликлари тўғрисида ҳам, ҳар доимгидай лом-мим демади.

1 июль кун Озодлик билан суҳбатлашган Қарши шаҳар яшовчиси икки кундан буён шаҳар кўчаларида ҳаракат деярли тўхтаб қолгани, шаҳарнинг Президент борадиган қисми икки ҳалқали “хавфсизлик камари” билан ўраб олинганини айтди:

- Каримов бугун ҳам шу ерда. Ҳамма йўллар ёпиқ. Шаҳарни биринчи ва иккинчи кордон қилиб ёпиб ташлашган. Биринчи кордон марказий кўчалар бўлса, иккинчи объездной, кольцевой йўлдан, деди қаршилик йигит.

“Одамлар кўчани кесиб, уйига ўтолмади”

30 июнь куни эса, бошқа қаршилик мана бу хабарни Озодликка етказган эди (таҳрирсиз бераяпмиз):

Karshida president kelishi sharofati bilan odamlar kuchada kolishdi. Yulning nargi betide uyi bulsada, kurinib turgan uyiga utolmay utirishganlar ham bor. Mana 2 soatdan beri shu ahvol.

“Одамлар йўлларни ўт-ўландан тозалади, иш тунда ҳам давом этди”

1 июль эрталаб Озодликнинг бошқа бир қаршилик тингловчиси қуйидаги хабарни йўллади:

“Каримов Қаршига келгани учун йўллар ёпиқ, шаҳарга ҳеч ким киритилмаяпти ва чиқарилмаяпти. Келишидан 1 -2 кун олдин Қарши – Косон йўлини одамлар ўт-ўландан тозалади. Иш тунда ҳам давом этди”.

“Каримов Қаршига нима учун келганини телевизордан биламиз”

Телефон орқали боғланганимиз қаршилик билан савол жавобимиз бундай давом этди:

- Каримов Қаршида нима иш билан банд бўлганини билдингизми?

- Ҳали кўрсатгани йўқ телевизорда.

- Одамлар Каримовнинг сафари тўғрисида, унинг нега келгани тўғрисида нима деяпти?

- Келиб-кетгунича ҳеч нарса айтилмайди, кетганидан кейин телевизорда айтишади, ана шундан кейин биламиз нега келганини, деди қаршилик йигит.

Тошкентдан Тошкентга сафар

Ўзбекистон раҳбари сўнгги бор бундан 48 кун муқаддам халқнинг хос вакиллари - пойтахт амалдорларига кўриниш берган эди.

Ўшанда у Тошкентнинг Себзор ва Абдулла Қодирий кўчалари кесишган жойда қурилган йўл ўтказгич ва кўприкни бориб кўрганди.

XS
SM
MD
LG