Линклар

Шошилинч хабар
24 декабр 2024, Тошкент вақти: 08:17

Бишкек: Ҳайит арафасида 6 террорчи ўлдирилди


Бишкекда 16 июль куни кечқурун ўтказилган махсус амалиёт пайтида террорчи гуруҳга мансублиги иддао қилинаётган 6 одам ўлдирилди, 5 киши қўлга олинди. Амалиёт пайтида шаҳар марказида фуқароларга тегишли 5 та уй ёниб кетган.

Матбуотга сиздирилган айрим хабарларда жиноятчилар 17 июль куни Бишкек бош майдонида ўқиладиган ҳайит намози пайтида портлашларни содир этишни режалаштиргани айтилади. Бироқ расман Миллий хавфсизлик хизмати бу маълумотни тасдиқлагани ҳам, рад этгани ҳам йўқ. Қўмита бу масалада тергов якунланганидан сўнг тўлиқ маълумот берилишини маълум қилди.

Бишкекда портлашларни режалаштирган гуруҳ йўқ қилинди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:32 0:00

Анъанага кўра, Бишкек бош майдонида ўқиладиган ҳайит намозига 50 мингдан юз минггача намозхон йиғилади. Шунингдек, ҳайит намозига ҳукумат раҳбарлари ва хориж элчилари ҳам қатнашади.

Бишкек марказидаги Панфилов ва Горький кўчалари кесишган жойда махсус амалиёт маҳаллий вақт билан соат 19 да бошланиб, 21.30гача давом этди. Амалиётда юздан ортиқ тиш-тирноғигача қуролланган махсус хизмат ходимлари иштирок этган.

Бу ердаги отишма пайтида 4 террорчи ўлдирилган, махсус хизматларнинг 4 ходими яраланган. Бишкек яқинидаги Лебединовка қишлоғида ўтган амалиёт пайтида содир этилган отишмада яна 2 террорчи ўлдирилгани айтилмоқда. Махсус амалиёт пайтида яна беш одам террорчи гуруҳга мансубликда гумонланиб қўлга олинди.

Қирғизистон Фавқулодда ҳолатлар вазирлиги 17 июль куни амалиёт пайтида тинч фуқароларга тегишли бўлган 5 уй ёнганини маълум қилди. Вазирликнинг билдиришича, амалиёт пайтида отилган граната ёнғиннинг сабабчиси бўлган. Террорчи гуруҳ яширинган уйдан бошланган ёнғин қўшни ҳовлиларга ҳам ўтган. Жами 2 минг квадрат метр жой ёниб кетган. Ёнғин бўлган жойга олтита ўт ўчирувчи машина борган. Лекин махсус хизматлар амалиёт тугаганидан сўнггина ўт ўчирувчиларга ёнғинни ўчириш учун рухсат берган.

Амалиёт пайтида ўлдирилганлардан бири яқинда Бишкекдаги қамоқхонадан қочган Қозоғистон фуқароси, 27 ёшли Жанбўлўт Амиров экани хабар қилинди. У 25 июнь куни яна бир қозоғистонлик, 24 ёшли Альберт Абхин Сатибалди ўғли билан қамоқдан қочган эди. Сатибалди ўғли 1июль куни қўлга олиш жараёнида ўзини граната билан портлатиб юборган. Жанбўлўт Амиров эса яширинишга муваффақ бўлган эди.

Миллий хавфсизлик қўмитаси матбуот котиби Рахат Сулайманов (қуйидаги видеода) жисмонан йўқ қилинган шахсларни “халқаро террорчилик гуруҳи аъзолари”, деб атади. Унга кўра,амалиёт пайтида яраланган махсус хизмат вакилларининг жароҳатлари уларнинг ҳаётига хавф солмаслиги аниқланган.Ҳозир яраланган махсус хизмат ходимлари касалхонада даволанмоқда. Рахат Сулайманов амалиёт пайтида тинч фуқаролар жабрланмаганини айтди.

- Бу гуруҳ ҳақида бизда оператив маълумот бор эди. Улар қурол тўплаб, террорчилик ҳаракати содир этишга тайёрланаётгани ҳақида билганмиз. Ҳозир бу одамларнинг шахси аниқланмоқда,- деди Рахат Сулайманов.

Сулайманов: Махсус хизмат террорчилар гуруҳи борлигини билган
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:26 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG