Линклар

Шошилинч хабар
15 ноябр 2024, Тошкент вақти: 19:35

Тошкент чегара муҳокамаси учун борган қирғиз делегациясини қабул қилмади


Ўзбекистон "Дўстлик" чегара пунктини ёпиши ортидан ўзбек-қирғиз чегарасида навбат кутаётганлар
Ўзбекистон "Дўстлик" чегара пунктини ёпиши ортидан ўзбек-қирғиз чегарасида навбат кутаётганлар

Ўзбекистон билан чегара муаммосини муҳокама қилиш учун Тошкентга борган Қирғизистон делегацияси қабул қилинмади. Қирғиз томони ўзбек ҳамкасблари учрашувга келмагани сабаб, икки кундан сўнг қайтишга мажбур бўлганини айтмоқда. Ўзбекистон эса учрашувдан бош тортишига меҳмон делегация таркибидан рози бўлмаганини сабаб қилиб келтирмоқда.

Қирғизистон Чегара хизматининг 3 август куни маълум қилишича, Қирғизистон билан Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасида олдиндан келишилган ҳолда 29 июли куни Тошкентда чегара ўтказиш пунктлари бўйича ҳукуматлараро келишувнинг шартлари муҳокама қилиниши лозим эди. Бироқ, қирғиз вакиллари Тошкентга борган куни ўзбек томони кутилмаганда учрашувдан бош тортганини даъво қилмоқда.

Қирғизистон ҳукуматининг чегараларни аниқлаш бўйича мухтор вакили Қурбанбай Искандаровга кўра, Ўзбекистон учрашувдан бош тортишига қирғиз томони делегацияси таркиби сабаб бўлган:

- Биз розимиз, деб у ёққа 29 июнга чақиришди. Биз кетяпмиз, деб нота юборганмиз. Биз йўлга чиққандан кейин Бишкекка: “Биз бундай даражада учрашувга тайёр эмасмиз, қуйи даражадагина сўзлашамиз”, деб нота юборишибди. У ерда ҳам таклиф қилган одамлар билангина гаплашамиз, деб учрашгани келишмади. Биз эса: “Ҳар бир мамлакат ишчи гуруҳини, делегациясини ўзи қараб чиқиб юборади”, дедик. Улар эса, оддий чегарачиларни чақириб олиб, бирор ғалва чиқаришмоқчи бўлишганда, - дейди Қурбанбай Искандаров.

Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги Тошкентнинг дипломатия одобига тўғри келмаган бундай муносабати сабабини изоҳлашни Бишкекдаги ўзбек элчисидан талаб қилмоқда.

31 июл куни Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчиси Комил Рашидов Бишкекда Ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилди. Унда ўзбек элчисига Тошкентга борган қирғиз делегациясининг таркиби белгиланганидан сўнг учрашув формати ўзгартирилгани айтилди.

Айни пайтда, Қирғизистонда Тошкентнинг бу ҳаракати қирғиз томонига ўз характерини намойиш қилиш сифатида баҳоланмоқда. Чегара масалалари бўйича эксперт Саламат Аламановга кўра:

- Қоида бўйича икки томон қандай форматда, қаерда ва қайси масалалар бўйича музокаралар ўтказиши олдиндан режаланади. Шу масалалар аниқлаб олингач, учрашув бўлади. Бироқ, ўртада қандайдир бир фикр келишмаслик бўлганда ҳам у томондан келиб, қирғиз вакилларига учрашув бўлмаслигини эслатиши керак эди. Бундай бўлмагач, ҳеч кимнинг қирғиз делегацияси билан учрашувга келмагани - ўртадаги муносабатларнинг яхши эмаслигидан дарак беради, - дейди Саламат Аламанов.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги эса расмий сайтида учрашув бу форматда бўлмаслиги тўғрисида Қирғизистон аввалдан огоҳлантирилгани ҳақида баёнот тарқатди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий сайтида маълум қилинишича, белгиланган учрашув формати бўйича Ўзбекистоннинг таклифи Қирғизистонга 5 июнда юборилган. Унда чегара ўтказиш пунктлари тўғрисида муҳокамага чегара, божхона ва транспорт хизматлари вакиллари таклиф қилингани маълум қилган.

Шунингдек, қирғиз томонининг 28 июлдаги жавобида Ўзбекистон манфаатлари ҳисобга олинмагани айтилган. Шу билан бирга, Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги учрашув бўлмаслиги тўғрисида олдиндан хабардор қилингани айтилади.

XS
SM
MD
LG