Линклар

Шошилинч хабар
22 ноябр 2024, Тошкент вақти: 17:22

Москва мэри мигрантлар устидан назоратни янада кучайтирмоқчи


Москва мэри Сергей Собянин
Москва мэри Сергей Собянин

Москва мэри Сергей Собянин ҳуқуқ-тартибот ва Федерал миграция идоралари ходимларини шаҳарда солиқ тўламайдан яшаётган мигрантлар устидан назоратни кучайтиришга чақирди. Россия пойтахти мэри шаҳар ҳокимияти йиғилишида қилган чиқишида муҳожирларга патент бериш тизимидан Москва бюджетига тушаётган даромад 4 баробарга ошганини маълум қилди. Аммо таҳлилчилар патент тизими муҳожирларнинг бир қисмини ноқонуний яшашга ундаётганини гапирмоқда.

11 август куни Москва шаҳар ҳокимлиги Президиуми йиғилишида нутқ сўзлаган мэр Сергей Собянин бундай деди:

Собянин шаҳар ҳокимлиги йиғилишида, 11.08.2015 й.
Собянин шаҳар ҳокимлиги йиғилишида, 11.08.2015 й.

- Барча хизматлар муҳайё, патент олишга муаммо йўқ. Аммо кўпчилик ҳанузгача уни олгани йўқ! Кўплаб муҳожирлар янги тизимга ўтмади – улар қўлларида эски патентлар қолмоқда, эскичасига тўлашни давом этмоқда. Шу сабабли мен нолегал муҳожирлар устидан назоратни кучайтириш вақти келди, деб ўйлайман. Полиция кучлари ФМС билан яқин ҳамкорликда шаҳарни ноқонуний мигрантлардан фаолроқ “тозалашга” киришишларини сўрайман, деди шаҳар ҳокими.

Сергей Собяниннинг фикрича, 2015 йилнинг 1 январидан жорий қилинган янги марказлаштирилган ишга рухсатнома бериш (патентлаш) тизими тўғрисидаги қонун ҳар қайси муҳожирга муаммосиз легаллашишга имкон яратган:

- Бу қонун муҳожирлар тўловларидан шаҳар бюджетига тушаётган солиқларни 4 баробарга оширишга имкон яратди. Бу - янгиликнинг биринчи ижобий эффекти. Иккинчиси, қонун турли маълумотномалар бериш, бармоқ изларини олиш, ҳар-хил идоралар билан муносабатларни марказлиштирди, дея патентлаш тизимининг самарадорлигидан мамнун эканини яширмади Сергей Собянин.

Москва мэри мигрантлар устидан назоратни янада кучайтирмоқчи
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:30 0:00
Бевосита линк

Шаҳар ҳокимлиги очиқлаган маълумотларга кўра,Сахарово қишлоғидаги Миграция марказида хориж фуқароларига янги йилдан буён 297 минг ишга рухсатнома – патент берилган, муҳожирлар тўловларидан тушаётган тушумдан эса Москва ғазнаси даромади 4 баробарга кўпайган ва 4,7 миллиард рубль (~74 млн АҚШ долл.)ни ташкил этган.

Хусусан, ўтган июль ойида Россия пойтахтида ишга рухсатнома олиш учун муҳожирлар шаҳарга 1,2 миллиард рубль миқдорида солиқ тўлаган, ваҳоланки 2014 йилнинг июлида бу кўрсаткич атиги 300 миллион рублни ташкил этган эди.

Озодлик Сергей Собянин Россия пойтахтида муҳожирларни камайтириш мақсадида 4 минг рубль турувчи ойлик патент тўловлари яна оширилиши мумкинлигига ишора қилгани тўғрисида олдинроқ хабар берганди.

Ўзбекистонлик муҳожирлар ФМС идорасида
Ўзбекистонлик муҳожирлар ФМС идорасида

Россияда миграция соҳасидаги вазиятни кузатиб бораётган мутахассислар бу кетишда Сахароводаги Миграция маркази йил охиригача 500-600 минг ишга рухсатнома беришга қурби етиши, шаҳарда ишлаб келаётган қолган хорижликлар нолегал ҳолатда қолишини тахмин қилмоқда. Улар Москва шаҳрида яшаётган ҳар бир меҳнат муҳожири бир йилда Москва бюджетига камида 58 минг рубл ёки салкам 1 минг доллар миқдорида солиқ тўлаши шартлиги кўплаб мигрантларни нолегал ҳолатда яшашга мажбур этаётганини таъкидламоқда.

Айни пайтда, сўнгги пайтларда барча ҳужжатлари жойида бўлган кўплаб ўзбек ва тожик муҳожирлари Россия пойтахтида полиция ва ФМС ходимлари томонидан ноҳақ ушланаётгани, жарималарга тортилаётгани ёки мамлакатдан чиқариб юборилаётгани тўғрисида кўплаб хабарлар келиши давом этмоқда.

Россия ФМСи расмий маълумотларига кўра, бугунги кунда мамлакатда 10,5 миллион мигрант яшаб келмоқда. Улардан 2,1 миллиони – Ўзбекистон фуқароларидир.

XS
SM
MD
LG