7 октябрь куни ўзбекистонлик ҳуқуқ фаоли ва журналист Малоҳат Эшонқулова Озодликка ўз ишончли манбаси Қашқадарë вилояти Касби туманида 6-синф ўқувчилари икки ҳафтадан бери пахта тераëтгани ҳақида гапириб берганини билдирди ва бу манба билан ўтказган қисқа суҳбатининг аудиоëзувини йўллади. 8 октябрь куни Озодликка сим қоққан Касби туман Халқ таълими бўлими мудири бу хабарга раддия берди.
Ўзбекистондаги болалар меҳнати¸ шунингдек катталарнинг мажбуран пахтага ҳайдалаëтганини мустақил мониторинг қилишга уринаëтган ҳуқуқ фаоли ва журналист Малоҳат Эшонқулова Озодликка ҳокимият босими остида пахта теришга мажбурланаëтган ўзбекистонликлар билан суҳбатларини Озодликка йўлламоқда.
Қорақалпоғистон ва Хоразмда ўтказган мониторинг давомида Эшонқулова ўзи суҳбатлашган қашқадарëликлардан бири - ўзини касбилик мактаб ўқитувчиси деб тақдим этган аëлнинг овозли ҳикоясини ҳам тақдим этди.
Бу қисқа суҳбатда хавфсизлиги¸ ишини йўқотиб¸ болалари қаровчисиз қолиш эҳтимолидан чўчиган ўқитувчи аëл¸ шахсини очиқлашни истамади¸ айни пайтда қайси мактабнинг ëпилиб¸ 6-синфдан бошлаб ўқувчиларнинг далага ҳайдалганига аниқлик киритмади.
Қорақалпоғистондаги зиëратгоҳлардан бирида ҳуқуқ фаоли билан суҳбатлашган бу ўқитувчининг айтганлари Озодликка келаëтган бошқа ўнлаб гувоҳлик ҳикоялари каби¸ эфирга узатилди¸ Интернетда нашр қилинди.
Бу ҳикоя эълон қилиниши эртасига - 8 октябрь куни Қашқадарë вилояти Касби тумани Халқ таълими бўлими мудири Тўра Шоймардонов Озодликка қўнғироқ қилди ва касбилик ўқитувчи аëл деб тақдим қилинган гувоҳнинг айтганларини тўлиғича рад қилди:
Тўра Шоймардонов раддияси:
Тўра Шоймардонов раддиясини “қўрқоқ олдин мушт кўтарар” деб баҳолаган Малоҳат Эшонқулова¸ журналистнинг ўз манбасини очиқламаслик ҳаққини тилга ола туриб¸ хавфсизлик нуқтаи назаридан шахси ва аниқ манзили ошкор қилмасликни сўраган ўз суҳбатдоши айтганларнинг ҳақиқат эканига шубҳа қилмаслигини таъкидлади:
Малоҳат Эшонқулова жавоби:
Озодлик Пахта-2015 йил манзарасини гувоҳлик ҳикоялари¸ турли сурат ва видео материаллар орқали кенг ëритиш¸ хусусан болалар меҳнати¸ катталарни мажбурлаб пахтага чиқариш ҳолатларини аниқлаш уринишларини давом этирмоқда.
Жорий йилги пахта-йиғим терим кампанияси давомида кузатилаëтган мажбурий меҳнат ҳолатлари¸ асосан¸ гувоҳлар ҳикояларига асосланган ва кўп ҳолларда Озодлик бу ҳикояларни бошқа манбалардан текшириш имконига эга эмас.
Агар сиз Касби туманидаги пахта кампанияси¸ хусусан¸ мактаб ўқувчиларининг пахтага олиб чиқилганидан бевосита хабардор бўлсангиз¸ ўз билганларингиз¸ қолаверса¸ сурат¸ видео ва аудио лавҳаларни Озодликка йўллашингиз мумкин.