Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 15:38

Электр тақчиллигига қарамасдан Ўзбекистон Афғонистонга электр экспортини кўпайтириши мумкин


Афғонистон 2016 йилда Ўзбкистондан электр энергия сотиб олишни 8-10 фоизга кўпайтиришга умид қилмоқда. Афғон расмийларига кўра, мамлакат аҳолисининг электр энергиясига бўлган эҳтиёжи йил сайин ортиб бораётир. Аммо, Афғонистонга электр сотаëтган Ўзбекистоннинг ўзида электр тақчиллиги кучайиб бормоқда.

Афғонистон 2016 йилда қўшни Ўзбкистондан 8-10 фоизга кўпроқ электр энергияси сотиб олишни режалаштирмоқда.

Бу ҳақда Озодликка Афғонистон Энергетика ва сув вазирининг маслаҳатчиси Ҳабиб Раҳмон Раҳмат маълум қилди.

Унга кўра, вазирлик ҳайъати шу йил охирида Тошкентда ўзбек расмийлари билан бўлиб ўтиши режалаштирилган музокараларда электр таъминотини кўпайтиришни сўраш ниятида.

Ҳабиб Раҳмон ушбу заруратни электр энергиясига бўлган эҳтиёжнинг Афғонистон ичкарисида ортиб бораётгани билан изоҳлади.

Афғонистон ҳозирда 1286 мегаватт электр энергияси истеъмол қилади.

Ушбу миқдор энергиянинг 80 фоизга яқинини тўрт қўшни мамлакатлар - Ўзбекистон, Эрон, Туркманистон ва Тожикистондан сотиб олади.

Электр тақчиллигига қарамасдан Ўзбекистон Афғонистонга электр экспортини кўпайтириши мумкин
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:18 0:00
Бевосита линк

Афғонистон сотиб олаётган электр энергиясининг энг кўпи, яъни 30 фоиздан кўпроғи Ўзбекистон ҳиссасига тўғри келади, дейди Ҳабиб Раҳмон Раҳмат.

Ўзбекистон Афғонистонга 316 мегаватт электр энергияси сотади. Биз Ўзбекистондан олинаётган ҳар бир киловатт электр энергияга 8 АҚШ центдан тўлаймиз. Бу – хориждан импорт қилаётганимиз энг қиммат энергия нархидир”, дейди Афғон мулозими.

2009 йил баҳоридан буён Ўзбекистон 442 километрлик электр линиялари орқали Афғонистон шимолидан пойтахт Кобулга қадар бўлган беш вилоятни электр энергияси билан таъминлаб келмоқда.

Ички тақчиллик

Афғонистонга электр сотаëтган Ўзбекистоннинг ўзида электр тақчиллиги кучайиб бораётганини кўриш мумкин.

Вилоятларда куз ва қиш мавсумларида аҳолига электр қуввати кунига бир неча соатгина берилиши одатий ҳолга айланган.

Таҳлилчиларга кўра, электр тақчиллиги беш йил муқаддам Ўзбекистон Марказий Осиё Ягона энергетика тизимидан чиқиб кетганидан сўнг бошланган.

Марказий Осиё Ягона энергетика тизими 1998 йилда яратилиб, параллел" равишда ишлашга мўлжалланган.

Параллел тизим қиш мавсумида Марказий Осиёнинг бир мамлакатида узилиш бўлса, электр тақчиллиги қўшни мамлакат ҳисобидан тўлдиришни назарда тутарди.

Аммо, Марказий Осиёда сув тақичиллиги юзага келиши ортидан, параллел тизимга аъзо давлатлар ўртасида электр энергияси таъминотида зиддиятлар ўртага чиқа бошлади.

Таҳлилчиларга кўра, Ўзбекистоннинг ягона тизимдан чиқиш қарори ортида сиёсий сабаблар бўлган.

Ўзбекистонлик энергетика масалалари бўйича таҳлилчи Анвар Ҳусаиновнинг фикрича, ​ягона эгергетика тизимидан чиқиш Ўзбекистонга қимматга тушаётир.

"Бу қарор, менимча, ўзини оқламади. Ўзбекистон Тожикистонга, Қирғизистонга сезиларли миқдорда электр энергия экспорт қиларди. Бу қўшни мамлакатлар муносабатларининг яхшиланишига хизмат қиларди. Ўзбекистон қиш мавсумида Қирғизистонга, Тожикистонга электр узатиб тургани учун айниқса сув ва чегара масалаларидаги оғриқли муаммоларимиз ҳал бўлаётган эди. Биз ўша бозорларни йўқотдик. Натижада Тожикистон ҳам, Қирғизистон ҳам каттаю кичик ГЭСларни қура бошлашди. Улар ҳам, мустақил бўламиз, дейишга тушишди. Натижада ягона энергетика тизими йўқотилди", дейди Анвар Ҳусаинов.

Ҳозирда, Ўзбекистон эътирозларига қарамасдан, Қирғизистон ва Тожикистон йирик гидроэлектр лойиҳалари устида иш олиб бормоқда.

XS
SM
MD
LG