Ўтган ҳафта ўзбек сўми АҚШ долларига нисбатан қадрини бир кунда қарийб 20 фоизга йўқотди. Мамлакат ҳаëтида бирор фавқулодда воқеа кузатилмаган вазиятда сўмнинг бунчалик кескин қулаши аксар ўзбекистонликлар ҳаëтида сезилмай қолмади.
Кузатувчилар¸ бу қулаш айниқса Ўзбекистонда ўрта синф мақомига кўтарилган тадбиркор-савдогарларга катта зарба бўлгани ва бундан сўнг бу синф сафи кун сайин сийраклашишини айтмоқдалар.
Тошкентдан келаëтган хабарларга кўра¸ шу кунларда солиқ идоралари банкротликни қайд этиш учун келаëтган юзлаб тадбиркорлар билан тўлиб-тошган.
Сўмнинг кейинги тақдири¸ унга боғланган миллионлар турмушига бундан сўнг нима бўлади?
Ҳукумат миллий пул бирлигининг узоқ давом этаëтган сурункали касалини даволашга ниҳоят киришадими ëки бундан сўнг ҳам ўзини кўрмаган-билмаганга олишда давом этадими?
26 октябрь куни Тошкент вақти билан кечки соат 7 да бошланадиган жонли суҳбатда шу ҳақда гаплашамиз. Мулоқотда Skype манзилларимиз орқали Сиз ҳам қатнашишингиз мумкин.