Линклар

Шошилинч хабар
25 декабр 2024, Тошкент вақти: 22:26

OzodTa'sir: “Murod Buildings” кесилган дарахтлар учун товон тўлашини айтди


Тошкентнинг Чилонзор туманида кўп йиллик чинорларни кесиб, ўрнига автомобиллар турар жойи ва кўп қаватли уй қуришни бошлаган “Murаd Buildings” девелоперлик ширкати кесилган ҳар бир дарахт учун бир неча баравар кўп миқдорда товон тўлашга тайёрлигини билдирди.

Чилонзорнинг 6-мавзесида азим чинорларнинг кесилиши ортида “Murаd Buildings” ширкати тургани ҳақидаги Озодлик мақоласи босилганидан бир кун ўтиб ширкат раҳбари Мурод Назаров Facebook тармоғида баёнот билан чиқди.

Жаноб Назаров ўз баёнотида дарахтлар кесилган ҳудудда "Murad Buildings" девелоперлик ширкати “Priority Standard” МЧЖ билан ҳамкорликда қурилиш ишлари олиб бораётганини тан олди.

Шу ҳафта бошида Чилонзор туманининг 6-мавзесидаги кўп қаватли уйлар орасидаги улкан чинорларнинг кесилиши у ерда яшовчи аҳоли норозилигига сабаб бўлди.
Шу ҳафта бошида Чилонзор туманининг 6-мавзесидаги кўп қаватли уйлар орасидаги улкан чинорларнинг кесилиши у ерда яшовчи аҳоли норозилигига сабаб бўлди.

"Murad Buildings" раҳбари Назаров 20 февраль кунги баёнотида Чилонзорнинг 6-мавзесидаги қурилиш олиб борилаётган ҳудудда мавжуд 182 дарахтдан 66тасини кесишга Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасидан руҳсатнома бўлгани, шулардан 40таси кесилганини таъкидлади.

Мурод Назаров ҳар бир кесилган дарахт учун бир неча баравар кўп миқдорда товон тўлашга тайёрлигини айтди.

"Priority Standard" кесган ҳар бир дарахт учун кўп миқдорда товон тўлаймиз", - дейилади баёнотда.

Лекин, товон миқдори қанча ва кимга тўланиши ҳақда баёнотда аниқ гап айтилмаган..

Эслатамиз шу ҳафта бошида Чилонзор туманининг 6-мавзесидаги кўп қаватли уйлар орасидаги улкан чинорларнинг кесилиши у ерда яшовчи аҳоли норозилигига сабаб бўлди.

Озодликка маълум бўлишича¸ 18 февраль куни Чилонзор туманида яшовчи юзлаб тошкентлик дарахтларнинг ноқонуний кесилиши юзасидан петиция имзолаб¸ Тошкент шаҳар ҳокимиятига мурожаат қилган.

Петицияда Чилонзорнинг 6-мавзесида дарахтларнинг кесилиши қандай норматив ҳужжат асосида амалга оширилгани ва қарорнинг ким томонидан чиқарилгани ҳақида ҳокимиятдан тушунтириш талаб этилган.

Ҳокимият ҳозирча мазкур масала борасида жамоатчиликка на ëзма¸ на оғзаки тушунтириш берган эмас.

XS
SM
MD
LG