Линклар

Шошилинч хабар
22 ноябр 2024, Тошкент вақти: 02:28

BahsOnline: Хавфсизлик учун шахсий дахлсизликдан воз кечишга розимисиз?


BahsOnlineнинг бу галги сонида Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлигига хориждан борадиган курьерлик жўнатмаларини текшириш ҳуқуқи берилишига ўзбекистонликларнинг муносабатлари мунозара қилинди. Агар сиз ҳам бу баҳсга қўшилмоқчи бўлсангиз ҳар чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 19.05дан кейин OzodlikOnline, OzodSkype, OzodOvoz Скайп манзилларига боғланинг.

Ўзбекистонда хориждан бораётган курьерлик жўнатмаларини куч-ишлатар тузилмалари тезкор-қидирув бўлинмалари ходимларининг текширишига рухсат бериш ҳақида қонун лойиҳаси тайёрланган.

Бу ҳақда ҳукуматнинг “Тезкор қидирув фаолияти тўғрисида”ги қонунга тегишли ўзгартишлар киритиш ҳақидаги қарори эълон қилинган.

Жумладан, Sputniknews-uz.com сайти Ўзбекистон Бош прокуратурасидан: “Киритилиши керак бўлган ўзгартиришлар, интернет орқали фаолият юритаётган жиноий гуруҳлар фаолиятини олдини олишга ёрдам бериши керак”, деган иқтибосни келтирди.

Шу тариқа, Ўзбекистон ҳукумати навбатдаги қарори билан куч ишлатар тузилмалари оператив-қидирув бўлинмаларига курьерлик жўнатмаларини текшириш ҳаққини бериш орқали бир тарафдан экстремистик материалларни тўхтатиб қолишни кўзлаётгани, иккинчи тарафдан йилдан-йилга ҳажми ошиб бораётган Интернет орқали ноқонуний савдо оқимини назорат қилиш ниятини таъкидламоқда.

Аммо Ўзбекистон Конституциясининг 27 моддасида “Ҳеч ким қонун назарда тутган ҳоллардан ва тартибдан ташқари бировнинг турар жойига кириши, тинтув ўтказиши ёки уни кўздан кечириши, ёзишмалар ва телефонда сўзлашувлар сирини ошкор қилиши мумкин эмас”, деб ёзилган.

Шахсий жўнатмаларга ҳукуматнинг аралашувини истамайдиганлар фикрича, ҳуқуқ идораларининг бу жўнатмаларни текширувдан ўтказиши инсон ҳуқуқларининг бузилиши ҳисобланади.

Ҳукумат эса бу текширувлар хавфсизлик чораси сифатида амалга оширалажагини таъкидлайди.

Хўш, сиз ҳукумат айтаётгандек хавфсизлик учун ўзингизнинг конституциявий ҳуқуқларингиз бузилишига рози бўлармидингиз?

Айни пайтда амалда бўлган “Тезкор қидирув фаолияти тўғрисида”ги 2012 йилги қонунга биноан тезкор-қидирув фаолияти доирасида фақат почта жўнатмаларини текширишга рухсат берилган.

Баҳснинг аудиовариантини қуйида тингланг:

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:59 0:00
Бевосита линк

Агар сиз ҳам баҳсга қўшилмоқчи бўлсангиз ҳар чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 19.05дан кейин OzodlikOnline, OzodSkype, OzodOvoz Скайп манзилларига боғланинг.

Саволларингизни, шарҳ сифатида қолдиришингиз, шунингдек, sadriddin61@gmail.com электрон почта манзилига ҳам юборишингиз мумкин.

XS
SM
MD
LG