Линклар

Шошилинч хабар
26 декабр 2024, Тошкент вақти: 00:58

Ўт ўчирувчилар Тошкентни ëпишга сафарбар қилинди


Тошкентда ўтиши кутилаётган ШҲТ саммити олдидан шаҳарга кириш ва чиқиш йўлларини назорат қилишга милиционерлар етмагани боис ўт ўчирувчилар ҳам сафарбар қилинди. Манбалар таъкидича, Ўзбекистон пойтахтига кириш ва чиқишга жорий қилинган вақтинчалик тақиқ ШҲТ саммити ниҳоя топиши билан бекор қилинади.

Озодликнинг ҳуқуқ-тартибот тизимларидаги бир-биридан мустақил манбаларининг айтишича¸ шаҳардаги ўт ўчириш идоралари юз фоиз казарма ҳолатига ўтказилган:

"Юз фоиз казарма ҳолатидамиз. Шаҳарга ташқаридан киришни назоратга олганмиз. Пропискаси бўлмаганларни ушлаб, РОВДга олиб бориб расмийлаштиргач¸ кейин уларни панельнийдаги бомжлар сақланадиган жойга олиб бориб қўймоқдамиз. ШОС арафасида бизни олдимизга ҳам шаҳарга кирди- чиқдини назорат қилиш вазифаси қўйилган. Чарчоқ билмай бу вазифани адо қиляпмиз. Шунинг учун погон тақиб юрибмиз"¸ деди Тошкент шаҳар ҳуқуқ-тартибот тизимларидаги Озодлик манбаси.

"Томи кетаëтган" милиционерлар

Озодлик юз фоизлик казарма боис асаблари қақшаган милиция ходимларидан бири билан гаплашди.

Милиция ходими йил 12 ой давомида муттасил сафарбарлик боис ички таркиб ҳодимларининг руҳан ва жисман чарчаганлигини айтди:

"Наврўз¸ мустақиллик тадбирларида шаҳарни ëпишда биздан тирик қалқон сифатида фойдаланишади. ШОС бўйича сафарбарлик эса малол келадиган даражада оғир бўляпти. Нагрузка ҳаддан ошган. Жуда қийналиб кетганмиз. Чарчоқдан томимиз кетиб қоляпти", дейди исми айтилишини истамаган милиция ходими.

ШҲТ саммити арафасида асаблари қақшаган баджаҳл милиционернинг кўчадаги автомобиль олд ойнасини қўлидаги тўқмоғи билан синдираëтгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Жаҳли чиққан ўзбек милиционери машина ойнасини синдирди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:17 0:00
Бевосита линк

Вокзаллар ëпилади

Озодликнинг Шайхантохур ИИБсидаги манбасининг айтишича¸ туман ИИБ шахсий таркиби тўлалигича ШҲТ саммити хавфсизлигини таъминлашга сафарбар қилинган:

"Вақтинча чора сифатида Ўзбекистон пойтахтига кириш ва чиқиш чекланди. Бу чеклов темир йўл транспорти ва автобус қатновларига ҳам оид. Аммо шаҳар ичкарисидаги транспорт қатновида буткул чеклов йўқ"¸ деди Озодлик манбаси.

Манбанинг айтишича, ҳукуматнинг махсус рухсатномаси бўлган мулозимларга саммит пайтида Тошкент шаҳрига кириш ва чиқишига изн берилади.

Аввалроқ "Новости Узбекистана" веб сайти ШҲТ саммити хавфсизлигини таъминловчи хизматлар саммитдан бир ҳафта муқаддам, "фуқаролар учун Ўзбекистон пойтахтига кириш ва чиқишни тақиқлашга" қарор қилгани ҳақида хабар тарқатганди.

Хабарда ушбу қарор "олий даражадаги халқаро анжуманларни ўтказиш борасида жаҳон тажрибасидан келиб чиққан ҳолда" олингани таъкидланган.

Ўзбекистон пойтахтига кириш ва чиқишга жорий қилинган вақтинчалик тақиқ ШҲТ саммити ниҳоя топиши билан бекор қилинади.

Учоқлар қатновида ўзгариш йўқ

Ўзбекистон ҳаво йўллари ширкати матбуот хизматининг Озодликка билдишича¸ Тошкент аэропорти орқали учиб-қўнадиган учоқлар жадвали ШҲТ саммити кунларида ўзгаришсиз қолади:

"Барча авиақатновлар ҳеч бир ўзгаришсиз доимий режимда ишлайди. Халқаро қатновлар ҳамда маҳаллий қатновлар жадвалига ўзгартириш киритилмади. Яна ҳам аниқроқ айтсам, 13 июн куни бизга ҳеч бир фармойиш келмади"¸ дейди ширкат матбуот хизмати ходими.

Бундан олдин шаҳарга киришни чеклаш барча турдаги автомобиллар ва темир йўл транспортига, шунингдек, баъзи авиахизматларга ҳам тааллуқли бўлади, деб ёзган эди "Новости Узбекистана" веб сайти.

Панельний мунтазир

Озодлик манбаларининг айтишича¸ Қўйлиқдаги "Панельний" деб аталгувчи махсус ҳибсхона ШҲТ саммити арафасида ушланадиган "қоидабузарлар" учун янги жойларни хозирлаб қўйган. Озодликка маълум бўлишича душанба кунидан бошлаб халқ орасида БОМЖ, деб айтилувчи дайдилар ушланиб, "Панельний" ҳибсхонасига олиб борилган. Бундаан ташқари шаҳар дайди ит ва мушуклардан ҳам тозаланмоқда.

Абадий қамал ҳолатидаги шаҳар

Хозир АҚШда истиқомат қилаëтган Тошкентлик меъмор Ҳикматилла Турдиевнинг Озодлик мухбири билан ëзишмада таъкидлашича ¸ Ўзбекистон пойтахти "бир одам хархашаси учун мослангани” боис ШҲТ пайтида ëпишга эҳтиëж йўқ:

- Шаҳар маркази президент эскортининг катта суръатда ҳаракат қилиши учун қурилган эстакада ва йўллардан иборат пойга майдонига ўхшайди. Ҳатто, Навоий кўчаси ўртасидан девор ҳам тиклашди. Мабодо жаноб олийлари ўтаëтганида ҳеч ким йўлни кесиб ўтмасин, деган маънода. "Президент трассаси" Тошкентнинг энг муҳим аломатига айланди. Шу маънода бу трасса ШҲТ га келган давлат раҳбарларини ташишда самарали роль ўйнай олади. Шаҳарни ëпишга эҳтиëж йўқ, дея таъкидлайди Ҳикматилла Турдиев.

XS
SM
MD
LG