Линклар

Шошилинч хабар
18 декабр 2024, Тошкент вақти: 23:52

Самарқандлик йигит қайнотасининг буюртмаси билан чопиб ўлдирилди


Тошкентдаги автобус корхонаси раҳбари 800 миллион сўмдан ошиқ маблағни талон-тарож қилди. Самарқандлик жўрабоз йигит қайнотасининг буюртмаси билан ўлдирилди. Жорий ҳафта матбуот шу каби воқеалар ҳақида ёзди.

Тошкентдаги автобус корхонаси раҳбари 800 миллион сўмдан ошиқ маблағни талон-тарож қилди

Тошкентдаги “4-автобус саройи” акциядорлик жамияти бошқарув раиси мансабидан фойдаланиб 800 миллион сўмдан ошиқ маблағни талон-тарож қилди (“Ҳуқуқ”, 16 июнь). Исми ошкор этилмаган компания раиси

бир неча фирма билан товар етказиб бериш бўйича сохта шартнома тузади ва уларнинг ҳисоб рақамига 657 миллион сўм маблағни ўтказади. Товарсиз операция учун ўтказилган маблағ киссага урилади. Бундан ташқари, товарларнинг ҳақиқий баҳосига нисбатан қимматга сотиб олиш орқали 155 миллион сўм ўзлаштирилади. Қайд этилишича, “4-автобус саройи” акциядорлик жамияти бошқарув раиси қонун олдида жавоб берди.

Самарқандлик жўрабоз йигит қайнотасининг буюртмаси билан ўлдирилди

Самарқандда жўрабозлик ва маишатга муккасидан кетган йигит қайнотасининг буюртмаси билан ўлдирилди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси алоҳида муҳим ишлар бўйича катта терговчиси

Б.Холматов “Ҳуқуқ” нашрига маълум қилади. Ичкиликка берилган йигит фарзандлари кўзи олдида хотинини муттасил калтаклаб келган. Муштумзўр куёвининг жазолаш учун қайнота уч миллион сўм эвазига икки одамни ёллаган. Маст ҳолда уйига қайтган йигит ёлланган қотиллар томонидан болта билан чопиб ўлдирилган. Қотилликда марҳумнинг ўғли ҳам иштирок этган. Қайд этилишича, қотиллик тезда фош қилинган. Қотилликни уюштирган қайнота 12 йил, унда иштирок этган ўғил 17 йил, ёлланма жиноятчилар эса 17 ва 18 йилга озодликдан маҳрум этилган. Жиноий ишга оид бошқа тафсилотлар очиқланмаган.

Жазирама: Тошкентда 1881 йилги рекорд янгиланди

9 июнь куни Тошкентда ўртача иссиқ ҳарорат 40,5 даражага етди. Бир қатор матбуот нашрлари хабарига кўра, шу тариқа 1881 йилги рекорд янгиланди (+40,3). Гидрометеорология хизмати маълумотига қараганда, ўша куни Термизда 44,4 даража иссиқ бўлиб, 2008 йилги кўрсаткичдан (43 даража) ўзиб кетди. Самарқандда ҳам янги иссиқлик рекорди ўрнатилди – 37,7 даража (2013 йили 37,5 даража иссиқ бўлган).

XS
SM
MD
LG