Линклар

 
Жаҳон банки: Рубль қадрининг тушиши тўққиз мамлакат иқтисодига хавф солмоқда
Шошилинч хабар
25 апрел 2025, Тошкент вақти: 15:48

Жаҳон банки: Рубль қадрининг тушиши тўққиз мамлакат иқтисодига хавф солмоқда


Рубль қадрининг тушиши иқтисодлари фуқароларининг Россиядан пул ўтказмаларига боғлиқ бўлган тўққиз мамлакат, жумладан Ўзбекистон иқтисодига хавф туғдирмоқда.

Жаҳон банки мутахассисларига кўра, МДҲ маконидаги ушбу мамлакатлар 2015 йилда умумий миқдорда 10 миллиард доллардан кўпроқ тушумдан мосуво қолишлари мумкин.

Айни пайтда рубль қадри тушиши ортидан даромадлари қисқарган кўплаб меҳнат мухожирлари Россиядан кетиш ҳақида ўйламоқда.

Жаҳон банкига кўра, Ўзбекистон иқтисодининг камида 12 фоизи Россиядан келадиган пул ўтказмаларига боғлиқ.

Ҳозирда бир АҚШ доллари Россияда 65 рублга тенгдир. Яъни рубль сўнгги тўрт ой ичида қарийб икки баравар қадрсизланди.

Рублнинг қадрсизланиши, айни пайтда Марказий Осиёда ҳам акс-садо бермоқда.

Январь ойида Туркманистоннинг манати 19 фоизга қадрсизланди.

Қирғизистон ва Тожикистонга инфляция таҳдид солмоқда.

XS
SM
MD
LG