Линклар

Шошилинч хабар
22 декабр 2024, Тошкент вақти: 20:23

Эркин Воҳидовнинг дафн маросимида Бош вазир иштирок этди


30 май куни 80 ёшида вафот этган Ўзбекистон Халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидовни дафн қилиш маросими 31 май куни пешинда бўлиб ўтди.

Маросимда иштирок этган журналист Шароф Убайдуллаевнинг Озодликка хабар қилишича, жаноза намози Тошкентдаги Форобий (cобиқ Чиғатой) қабристони ёнидаги Чиғатой масжидида ўқилган.

Марҳум Форобий қабристонида дафн этилди.

Эркин Воҳидов Тошкент шаҳридаги ҳукуматга қарашли 1-сонли стационарда 30 май куни вафот этди.

Маълумотларга қараганда, шоир анчадан бери тўшакка михланган ҳолда ётган ва сўнгги ярим йилда 3 марта инсультни бошдан кечирган.

Эркин Воҳидов 1936 йилнинг 28 декабрида Фарғона вилояти Олтиариқ туманида ўқитувчи оиласида дунёга келган. Воҳидовлар оиласи 1945 йилда Тошкентга кўчиб келгач, бўлғуси шоир пойтахт мактабларидан бирида ўқиган.

1960 йили олийгоҳни тугатган Э. Воҳидов аввал "Ёш гвардия", сўнг Ғафур Ғулом нашриётида бош муҳаррир, директор бўлиб ишлаган ва "Ёшлик" журналига ҳам раҳбарлик қилган.

Э. Воҳидовнинг илк шеърий тўплами 1961 йилда "Тонг нафаси" номи билан босилган. Шоирнинг жами ўттиздан зиёд шеърий мажмуалари нашрдан чиққан.

Э. Воҳидов драматургия соҳасида ҳам ижод қилган. Унинг "Руҳлар исёни", "Истамбул фожеаси" каби достонлари муштарийларга яхши таниш. "Олтин девор" асари эса йиллардан буён саҳнадан тушмай келаяпти.

Унга 1987 йили Ўзбекистон халқ шоири, 1999 йили Ўзбекистон Қаҳрамони унвони берилган.

Шунингдек, Воҳидов собиқ иттифоқ пайти (1983 йил)да Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати, мустақиллик йиллари (1997 йил)да эса "Буюк хизматлари учун" ордени соҳиби бўлган.

Дафн маросимида иштирок этган Шароф Убайдуллаевнинг айтишича, 31 май куни эрталаб марҳум шоирнинг Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Хувайдо маҳалласидаги хонадонида Бош вазир Шавкат Мирзиёев, Президент девони раҳбари Зелимхон Ҳайдаров ва бошқа расмийлар ҳозир бўлган.

Бироқ ушбу хабар ёзилаётган дақиқаларгача (Тошкент вақти билан 31 май, соат 17.00) ҳукумат марҳум Ўзбекистон Қаҳрамони оиласига расмий таъзиянома билдиргани маълум бўлмади. Ҳар ҳолда расмий ахборот агентлиги - ЎзАда бу ҳақда хабар чиқмади.

Адабиётшунос олим Санжар Сиддиқ Озодлик билан суҳбатда шоир Эркин Воҳидовни Абдулла Қаҳҳор ва Ойбеклар билан бир қаторга қўяр экан, бундай деди:

Адабиётшунос олим Санжар Содиқ Эркин Воҳидов тўғрисида:
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:24 0:00
Бевосита линк

Шоир Муҳаммад Солиҳнинг фикрича, шоир Эркин Воҳидовнинг ўлими нафақат ўзбек адабиёти, балки ўзбек халқи учун катта йўқотишдир:

Шоир Муҳаммад Солиҳ Эркин Воҳидов тўғрисида:
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:59 0:00
Бевосита линк

Таниқли публицист Шароф Убайдуллаевнинг фикрича, миллат ўз шоирини ўз вақтида муносиб қадрлай олмади:

Публицист Шароф Убайдуллаев Эркин Воҳидов тўғрисида:
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:41 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG