Линклар

Шошилинч хабар
24 декабр 2024, Тошкент вақти: 23:09

Ўзбекистонда ИШИДга қўшилишга уринган 6 одамга ҳукм ўқилди


Ўзбекистоннинг Самарқанд вилояти суди Сурияга кетиб “Исломий давлат” экстремист гуруҳига қўшилишни режалагани айтилаётган 6 шахсни олти йилдан тўққиз йилгача бўлган муддатларга озодликдан махрум қилиш ҳақида ҳукм чиқарди.

Самарқанднинг Пайариқ туманидан бўлган беш эркак ва бир аёл вилоятда радикал исломий ғояларни тарғиб қилиш билан шуғулланганликлари айтилмоқда.

Улар “Исломий давлат” экстремист гуруҳи сафларига қўшилиш учун Сурияга кетишга уринган пайтда қўлга олинган.

“Қўлга олиш пайти улар ёнидан экстремистик адабиётлар, Ўзбекистон ва Марказий Осиёда исломий давлат қуриш чақириқлари ёзилган видеоматериаллар топилган. Судда айбланувчилар ўзларига қўйилган айбни бўйнига олди. Суд уларни олти йилдан тўққиз йилгача қамаш ҳақида ҳукм чиқарди. Аёлга шартли икки йиллик қамоқ жазоси тайинланди”, - деб хабар берди Sputnik хабара агентлиги.

Сўнгги ойлар давомида Ўзбекистонда “Исломий давлат” гуруҳига алоқадорлик иддаолари билан 200дан ошиқ одам қўлга олингани айтилмоқда.

Брюсселдаги Бўхронларни ўрганиш гуруҳига кўра, ҳозир икки мингдан тўрт мингтагача марказий осиёлик “Исломий Давлат” гуруҳи сафларида жанг қилишмоқда ва уларнинг энг катта сондагиси этник ўзбеклардир.

XS
SM
MD
LG