АҚШнинг Бойси шаҳрида Фазлиддин Қурбонов исмли ўзбек йигити террорчиликка қарши олиб борилган амалиёт пайтида қўлга олиниб, жума куни маҳкамага келтирилди. Демократик давлатдан бошпана олган яна бир ўзбекистонликнинг экстремизм ғояларига берилишга олиб келган омилларни "Қурултой"да муҳокама қиламиз.
АҚШда энагалик қилаëтган ўзбек аëли кичкина болани ургани учун қамалди.
Америкага таҳсил олиш учун борган ўзбек талабаси АҚШ президентини ўлдиришга қасд қилганликда айбланиб жазога тортилди.
Чехияга ишлаш учун келган тошкентлик йигит ўз ҳамкоринини шафақтсиз тарзда чавақлаб ўлдирганлиги исбот қилиниб Прага турмасида жазо ўтамоқда.
Чехиянинг Брно шаҳрида ишлаëтган хоразмлик йигит тунги қафеда полиция билан муштлашиш жараëнида жон таслим қилди.
Россия ва Қозоғистондан кунора қотиллик¸ жинсий зўрлаш ва талончиликда айбланган ўзбекларнинг қамоққа олингани ҳақидаги хабарлар келмоқда.
Корея ва Яман араб республикасида ҳам қамоқдаги ўзбеклар ҳақида маълумотлар мавжуд.
Араб амирликларида фоҳишаликда айбланиб қўлга олинган ўзбек аëллари суд ҳукмига кўра дарра билан урилмоқда.
Бу айтганларимиз фактлар ортида нима омил ëтибди? Табиатан мўмин-қобил¸ ўз юртида қатиқни ҳам пуфлаб ичадиган ўзбеклар нега четга чиққанидан кейин жиноятчига айланмоқда?
Ғарб давлатларидаги эркинлик ва ўзаро ишонч муҳити ëпиқ ўзбек жамиятидан келган фуқароларни эсанкиратиб қўймоқдами?
Бу саволлар жавобини Озодликинг "Қурултой" эшиттиришида муҳокама қилдик.