Линклар

Шошилинч хабар
29 декабр 2024, Тошкент вақти: 07:57

Туркистон руслар тарафидан босиб олинганининг 150 йиллиги Тошкентда нишонланди


Туркистонни босиб олган генерал Кауфман
Туркистонни босиб олган генерал Кауфман

Куни кеча Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ва “Россотрудничество” федерал агентлигининг Тошкентдаги ваколатхонаси ҳомийлигида "Пойтахт" меҳмонхонасида Россиянинг Туркистонни босиб олганининг 150 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Маҳаллий матбуот хабарига кўра, тадбир иштирокчилари “Россиянинг Туркистонни босиб олиши Туркистон учун хайрли бўлди ва минтақа тараққиëтига хизмат қилди” деган хулосага келишди.

Озодликнинг Қурултой эшиттириши иштирокчилари эса рус ишғоли келтирган кулфатлардан баҳс қилишди.

Бундан 150 йил бурун Генерал Черняев қўмондонлигида 1865 йилнинг январь ойида юртнинг 8-9-минг ҳимоячи фарзандини нобуд қилиш ҳисобига Қўқон хонлиги ихтиёридаги Чимкент шаҳрини қўлга киритиш билан рус қўшинлари мақсади узил-кесил амалга ошган эди.

Рус лашкарбошисининг навбатдаги ҳужуми Тошкентга, ундан кейин Бухоро, Қўқон ва Хивага қаратилди.

1865 йил генерал Черняев Тошкентнинг Ниёзбек қалъасини эгаллайди.

Черняев аввало анҳорнинг сувини бўғиб олиб, Тошкентни қирқ икки кун давомида сувсиз қолдиради.

Озодликнинг Қурултойида иштирок этган тарихчилар таъкидига кўра¸ генерал Черняев бошлиқ босқинчилар Тошкент шаҳри истилоси кунлари 12 мингдан ортиқ бегуноҳ одамлар қонини дарё қилиб оқизганлар.

“Биз бугун Черняев¸ Скобелев ëки Кауфман каби рус босқинчиларни эзгу кишилар дея улуғлаш ўрнига¸ улар келтирган кулфатларни эслайлик” деб таъкидлади Озодликнинг Қурултой эшиттиришида қатнашган тарихчи Шуҳрат Барлос.

Туркистоннинг руслар тарафидан босиб олинганига 150 йил тўлгани Тошкентда нишонланди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:57:58 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG