Линклар

Шошилинч хабар
24 декабр 2024, Тошкент вақти: 07:27

“Балиқларимни овлаб олишга бир кун муҳлат бермай ҳовузни бузиб ташлашди”(ВИДЕО)


Тадбиркор ҳовузидаги балиқлар сотувга тайёр бўлиб қолган эди
Тадбиркор ҳовузидаги балиқлар сотувга тайёр бўлиб қолган эди

Самарқанд вилоят, Каттақўрғон туман, Найман маҳалласидан OzodMikrofonга арз қилган тадбиркор 29 яшар Маъруф Бекмуродовнинг арз қилишича, МИБ ходимлари унинг балиқ тўла ҳовузини огоҳлантирмасдан буздириб ташлаган:

Тадбиркор Маъруф Бекмуродовнинг балиқ ҳовузи бузиб ташланди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:29 0:00

“Мен оддий мардикор йигит эдим, мардикорликка топган пулимга тадбиркорлик қилмоқчи бўлдим. 2016 йилда Сув хўжалиги вазирлиги ва бошқа тегишли ташкилотлар рухсати билан дарё бўйидан балиқчилик қилишга ер олиб, ишни бошлаган эдим. Лекин ҳокимлик кейинчалик бошқа бир одамга ҳам шу ерга қарор чиқариб берган. Уч йилдан буён устимдан ёза-ёз билан у одам, суднинг қарорини чиқарди. МИБ ходимлари мени бир оғиз огоҳлантирмасдан, ҳовузимни трактор билан бузиб ташлади. Балиқларим ўлди. Молу-ҳолимни сотиб, 80 миллион сўм харажат қилган ва кредит олган эдим. Бир кун сабр қилинглар, балиқларимни овлаб олай, десам ҳам кўнишмади. Уч йиллик меҳнатим ҳам, балиқларим ҳам лой билан қоришиб адо бўлди".

-------------------------------------------------------------------------------

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG