Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 09:33

Ҳайдовчиларнинг норозилик акцияси ортидан уларни ҳақорат қилган йўл инспектори ишдан четлатилди


Иллюстратив сурат
Иллюстратив сурат

У. Замонов ўзининг тушунтириш хатида жорий йилнинг 22 октябрь куни телеграмдаги “Водители Янгиюля” номли гуруҳда такси ҳайдовчилари томонидан ЙПХ ходимларини камситувчи постлар тарқатилганидан сўнг, уларга жавобан, ушбу ҳақоратли аудио ёзувни юборганлигини тан олган.

ЙПХ инспектори ушбу хатти-ҳаракатлари билан фуқаролар ўртасида ички ишлар органларига нисбатан салбий фикрлар келиб чиқишига ҳамда жамоатчилик эътирозига сабаб бўлганлиги учун, вилоят ИИББ раҳбариятининг кўрсатмасига асосан, ЙҲХБ катта инспектори лейтенант У.Замонов эгаллаб турган лавозимидан четлатилди.

Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ Матбуот хизмати хабар қилди.

Озодлик 23 октябрда Тошкент вилоят, Янгийўл туман Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими бошлиғи ўринбосари Усмон Замонов Ички ишлар вазирлигининг назорат ва тафтиш комиссиясига чақиртирилгани, бунга 22 октябрь куни жтимоий тармоқларда Усмон Замонов деб иддао қилинаётган шахснинг ҳайдовчиларни ҳақорат қилаётгани ёзилган аудио тарқалгани сабаб бўлгани тўғрисида хабар қилган эди.

Янгийўл туман Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими бошлиғининг ўринбосари Усмон Замоновнинг овози деб иддао қилинаётган аудиоёзув Телеграмда тарқалгач, ижтимоий тармоқларда шов-шувга сабаб бўлди.

Қарийб 40 секунд давом этган аудиода, ўзини “ГАИ замначальниги Усмон” деб таништирган шахс янгийўллик ҳайдовчиларнинг “қаерда ГАИ турганлиги” ҳақида бир-бирларини огоҳлантираётгани учун ҳақорат қилади:

“Эй Янгийўл группадагилар! Мани эшит ҳамманг эй, таксилар. Х…йет қилмасдан к…тингни қисиб юр ҳамманг. Тушундингми? Бўлар-бўлмас гапни гапировурмагин у эди, бу эди, бўтта ГАИ турибди, бўтта ГАИ турибди. ГАИ оғзингга с…воттими, к…тингга с…воттими, сан ган…нларни. Пид…с. Сен эркак бўлсанг на х…й, мана бетга келсанг ман Усмонман замначальник ГАИ шу Янгийўл тумани. Мани қўлимга тушсанглар к…тингга с…ман, сан исқиртларни. Ман санларга гапирвомман. Қўлимга тушмагин к…тингга с…ман, сан ҳаромилар. ГАИ онангни с...дими, ж...блар? Башарангга қ...им, санларни”.

Тошкент вилояти ИИББ Матбуот хизматининг 24 октябрь кунги хабарида бундай дейилган:

Олдин хабар берилганидек, жорий йилнинг 22 октябрь куни Тошкент вилояти Янгийўл тумани ИИБ ЙҲХБ катта инспектори лейтенант У.Замонов томонидан ижтимоий тармоқлар орқали туман йўналишсиз такси ҳайдовчиларга нисбатан ҳақоратли мурожаат қилганлиги ҳолати аудио ёзувда тарқатилган эди.

Тарқатилган аудио ёзув юзасидан 23 октябрь куни соат тахминан 21:30 ларда Янгийўл шаҳрида жойлашган ЙҲХБ маъмурий биноси атрофига тахминан 100га яқин йўналишсиз такси ҳайдовчилари изоҳ берилишини сўраб йиғилишган.

Шунда Вилоят ИИББ 4-минтақавий ҳудуд, Янгийўл шаҳар ва туман ИИБ раҳбарлари йиғилганлар билан учрашиб, ЙҲХБ катта инспектори У.Замоновга нисбатан ҳозирда хизмат текшируви ўтказилаётганлигини, барча тўпланган ҳужжатлар прокуратура идораларига юборилиб, қонунда белгиланган тартибда чора кўрилиши тушунтирилганидан сўнг, йиғилганлар тарқалди.

Тошкент вилояти ИИББ томонидан олиб борилган батафсил текширув ишлари натижаларига кўра, У.Замонов дастлаб мазкур аудио ёзув унга тегишли эмаслигини телеграм ижтимоий тармоғидаги норасмий каналларда хабар қилган бўлса-да, текширув давомида аудио ёзув ҳақиқатдан ҳам ўзига тегишли эканлигини маълум қилди.

Шунингдек, У.Замонов ўзининг тушунтириш хатида жорий йилнинг 22 октябрь куни телеграмдаги “Водители Янгиюля” номли гуруҳда такси ҳайдовчилари томонидан ЙПХ ходимларини камситувчи постлар тарқатилганидан сўнг, уларга жавобан, ушбу ҳақоратли аудио ёзувни юборганлигини тан олган.

ЙПХ инспектори ушбу хатти-ҳаракатлари билан фуқаролар ўртасида ички ишлар органларига нисбатан салбий фикрлар келиб чиқишига ҳамда жамоатчилик эътирозига сабаб бўлганлиги учун, вилоят ИИББ раҳбариятининг кўрсатмасига асосан, ЙҲХБ катта инспектори лейтенант У.Замонов эгаллаб турган лавозимидан четлатилди.

Ҳозирда прокуратура томонидан ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот ўрнида, Янгийўл тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари жорий йилнинг 1 октябрь кунидан 23 октябрь кунига қадар, вилоят Транспорт бошқармаси билан ҳамкорликда “Лицениясиз йўловчи ташиш” фаолияти билан шуғулланаётган 56 нафар ҳайдовчиларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштириб, автоуловлар жарима майдончасига жойлаштирилган. Ўтказилган “Рейд” тадбирлари давомида лейтенант У. Замонов шахсан иштирок этганлиги аниқланди, дейилган Тошкент вилоят ИИББ Матбуот хизмати хабарида.

XS
SM
MD
LG