Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 01:02

Коронавируснинг киши организмига таъсири қандай кечади?


«Коронавирус», яъни «тожли вирус» атамаси вируснинг учи тўмтоқ найзалари унга тож кўринишини бериши билан боғлиқ.
«Коронавирус», яъни «тожли вирус» атамаси вируснинг учи тўмтоқ найзалари унга тож кўринишини бериши билан боғлиқ.

COVID-19 инфекциясини нафас олиш йўллари оғир ўткир синдроми коронавируси 2 (SARS-CoV-2) келтириб чиқаради. Коронавируслар товусдан тортиб, китгача юқадиган ҳайвон вируслари гуруҳига киради.

«Коронавирус», яъни «тожли вирус» атамаси вируснинг учи тўмтоқ найзалари унга тож кўринишини бериши билан боғлиқдир.

Коронавирус инфекцияси икки хил кечиши мумкин. Аксар ҳолатларда вирус ўпкада инфекция келтириб чиқаради. Коронавируснинг бир тури келтириб чиқарадиган оддий шамоллаш айнан шундай кечади. Коронавирус, шунингдек, ички органларда инфекция келтириб чиқариб, диареяга сабаб бўлиши мумкин.

COVID-19 оддий шамоллаш вируси каби ўпкада тарқала бошлайди. Аммо коронавирус иммун тизимини издан чиқариб, ўпкага жиддий зарар етказиши ва ўлимга сабаб бўлиши мумкин.

Барча коронавирус инфекциялари бир дона генетик материални ўраб турувчи сфера шаклидаги қобиқдан иборат вирус инсон ҳужайрасига киришидан бошланади.

SARS-CoV-2 асосан сиртида ACE2 деб номланувчи протеинга эга ҳужайраларга ҳужум қилади. Ушбу протеин қон босимини бошқаришда муҳим роль ўйнайди. Вируснинг узун найзалари ACE2 протеинига уланганидан кейин, вирус генетик материали ҳужайра ичига киради ва ҳужайрани вирус нусхаларини тайёрлашга мажбурлайди.

Коронавирус гриппга ўхшаш тарзда йўталганда ҳамда акса урганда чиқариладиган томчилар орқали шахсдан-шахсга юқади.

SARS-CoV-2 асосан иккинчи типдаги ўпка ҳужайраларида кўпаяди. Мазкур ҳужайралар ҳаво ўпка тубигача етиб боришини таъминлаш учун совунга ўхшаш модда ишлаб чиқаради. COVID-19 га чалинган шахс иммун тизими инфекция юққан ўпка тўқималарига миллионлаб иммун ҳужайра юборади. Иммун тизими вирусни ўлдириш ва инфекция юққан ҳужайраларини йўқ қилиш жараёнида соғлом ҳужайраларга ҳам катта зарар етказади.

Касаллик оғир кечаётган беморлар ўпкалари қайта тикланар экан, уларнинг қонини етарлича кислород билан таъминлаб туриш керак. Айнан шунинг учун коронавирус пандемияси туфайли кўплаб мамлакатларда сунъий нафас олдириш аппаратлари тақчиллиги юзага келди.

10 ёшга тўлмаганлар танаси вирусни осонликча енгиши кузатилди. 40 ёшга тўлмаган шахсларда эса касаллик нисбатан енгил кечади. Аммо кекса ёшдагиларда касаллик анча оғир кечади. SARS-CoV-2 қон босимини бошқаришда муҳим роль ўйновчи ACE2 ҳужайраларига ҳужум қилгани учун юқори қон босимидан азият чекаётган шахсларда касаллик айниқса оғир кечади.

SARS-CoV-2 вирусининг юқумлилик даражаси H1N1 мавсумли грипп вирусиникидан бироз юқори. Аммо янги коронавирус беморлар орасида грипп вирусига қиёслаганда камида 10 марта кўпроқ ўлимга сабаб бўлмоқда.

XS
SM
MD
LG