Линклар

Шошилинч хабар
27 декабр 2024, Тошкент вақти: 19:19

Коррупциядан суғурталанмаган тизим. Давлат тиббий суғуртани ўз зиммасига олмоқда


Президент Мирзиёев ўтказган видеоселектор- Тошкент, 18 май, 2021
Президент Мирзиёев ўтказган видеоселектор- Тошкент, 18 май, 2021

Президент Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш соҳасидаги аҳвол муҳокамаcига бағишлаб 18 май куни ўтказган видеоселектор йиғилишида тиббий суғурта тизимини жорий этишни тезлаштириш зарурлигини таъкидлади.

Сешанба кунги видеоселекторда маҳаллий нашларнинг хабар қилишича, президент тиббий суғурта бўйича Сирдарё вилояти тажрибасини тезроқ бутун республикада тадбиқ этиш зарурлигини қайд этди.

Озодлик суҳбатлашган мутахассислар "Сирдарё тажрибаси" ҳақида гапиришга ҳали эрта эканини айтишмоқда.

Ўзбекистон президенти матбуот хизматининг 18 майда бўлиб ўтган селектор йиғилиши тўғрисидаги ҳисоботида давлат раҳбари соғлиқни сақлаш соҳасидаги вазифаларни 5 та йўналишда кўрсатиб ўтгани хабар қилинди.

Эски касаллик ва янги ташхис

Ҳар бир йўналиш бўйича белгиланган вазифалар таомилдаги “айлантириш”, “яхшилаш”, “қисқартириш”, “кенгайтириш”, “ривожлантириш” деган сўзлар билан якунланган.

Андижонлик врач-блогер Отабек Аҳлиддиновнинг фикрича, Президент тиббиётчилар олдига қўйган вазифаларнинг ҳаммаси ҳам нафақат шу кундаги, балки ҳар доим кун тартибида бўлиб келган энг долзарб масалалардир:

“Йиғилиш тўғрисидаги хабарлар билан танишиб чиқдим. Президент тилга олган бешта йўналиш, чиндан ҳам шу кунда оқсаётган йўналишлардир. Вазифалар тўғри белгиланди. Лекин ҳамма гап уларнинг ижросида. Гап тўғри ва тўлиқ бажаришда. Бироқ айни пайтда яна бир нарсани айтишим керак. Бундай вазифалар доимий равишда қўйилади. Шу нуқтаи назардан ёндошиладиган бўлса, бу ерда мен янги гап кўрганим йўқ”.

Президент “бирламчи тиббиёт бўғинини касалликни эрта аниқлайдиган ва даволайдиган тизимга айлантириш”ни биринчи вазифа сифатида белгилаган бўлса, “тиббиёт ходимлари билимини ошириш, таълим ва илм-фанни ривожлантириш”ни бешинчи вазифа қилиб топширди тиббиётчиларга.

Президент Мирзиёев ҳокимият тепасига келганидан буён тиббиёт соҳасига катта эътибор бериб келади. Давлат раҳбари соҳадаги вазиятни бир неча бор кескин танқид қилган.

Бироқ 18 май кунги селектор йиғилишида соғлиқни сақлаш тизимида аҳвол ўзгармаётгани тан олинди. Президент матбуот хизмати бундай ёзди:

“Бу йил соҳага бюджетдан 21 триллион сўм, яъни 2017 йилга нисбатан 3 баравар кўп маблағ ажратилди. Лекин, тизимда самарадорлик ва аҳолига қулайликларни ошириш бўйича ҳали кўп иш қилиш керак. Жойларда ўтказилган сўровларда бор-йўғи 13 фоиз аҳоли тиббиётдаги ижобий ўзгаришларни сезаётганини айтган”.

18 май кунги селектор йиғилишида соҳадаги вазиятга оид кўплаб рақамлар келтирилди, қилинадиган ишлар ҳақида гапирилди. Масалан, “тиббиёт соҳасидаги ҳозирги таълим услублари бундан 30-40 йиллар аввал тасдиқлангани, дарсликларнинг аксарияти халқаро стандартларга жавоб бермаслиги” айтилди.

5 йиллик режа

Ўзбекистон президенти матбуот хизматининг ҳисоботида 18 майда бўлиб ўтган селектор йиғилишида тиббий суғурта тўғрисида сўз бўлгани ҳақида ҳеч нарса дейилмаган.

Бироқ Gazeta.uz нашрининг хабар қилишича, Президент бу масалада ҳам гапирган.

“Тиббий суғуртани жорий қилиш тезлашмаса, тиббиёт соҳасида ҳисоб-китоб ҳам, кескин ўзгариш ҳам бўлмайди”, деган Президент.

Тиббий суғурта, мутахассислар фикрича, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда тиббиёт соҳасида коррупциянинг олдини олишнинг ҳал қилувчи механизмларидан биридир.

Президентнинг 2018 йил, 7 декабрдаги ПФ-5590 фармонида 2021 йил 1 январдан мажбурий тиббий суғуртани босқичма-босқич жорий этиш назарда тутилган эди.

2019 йилнинг ёзида эса, Мажбурий тиббий суғурта тўғрисидаги қонун лойиҳаси эълон қилинди.

Бу икки ҳужжат билан боғлиқ расмий хабарларда мажбурий тиббий суғурта тажриба тариқасида 2021 йилда Сирдарё вилоятида ўтказилиши, 2023 йилдан Қорақалпоғистон, Тошкент, Самарқанд, Навоий, Сурхондарё ва Фарғона вилоятларида, 2025 йилдан эса бутун мамлакат бўйлаб жорий этилиши айтилган.

Gazeta.uzнинг хабар қилишича, 18 май кунги йиғилишда “Шавкат Мирзиёев тиббий суғурта бўйича Сирдарё тажрибасини тезроқ бутун республикада ҳаётга тадбиқ этиш зарурлигини қайд этган”.

OzodlikOnline: Ўзбекистонликлар нега дўхтирга пора беради?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:53:33 0:00
Бевосита линк

Сирдарёнинг ҳали бошланмаган тажрибаси

Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг исми очиқланмаслигини сўраган мулозимига кўра, Президент 2018 йил, 7 декабрда имзолаган фармондаги мажбурий суғуртага оид талаблар бекор бўлган. 2019 йилнинг ёзида жамоатчилик муҳокамаси учун лойиҳаси эълон қилинган Мажбурий тиббий суғурта тўғрисидаги қонун эса, қабул қилинмаган.

2020 йилнинг 12 ноябрида Ўзбекистон президенти қабул қилган қарорга (ПҚ-4890) биноан Мажбурий эмас, Давлат тиббий суғуртаси жорий этиладиган ва бу тажриба Сирдарё вилоятидан бошланадиган бўлган.

Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси мулозимининг айтишича, Давлат тиббий суғуртасини жорий этиш бўйича Сирдарё вилоят тажрибаси, дейишга ҳали эрта. Чунки 1 январдан буён бу тизимни жорий этишга тайёргарлик кўрилди. Асосий иш 1 июлдан бошланади.

Бошқарма мулозимининг Озодлик билан суҳбатда аниқлик киритишича, 1 июлдан беморлар учун ҳеч нарса ўзгармайди:

“Беморлар учун деярли ҳеч нарса ўзгармайди. Шу пайтгача давлат бюджетидан ажратилган пул Соғлиқни сақлаш вазирлигига бериларди. Бундан буён Давлат тиббий суғурта жамғармасига берилади. Бу Жамғарма билан хусусий клиникалар ҳам ҳамкорлик қилиши мумкин”.

Коррупциядан суғурталанмаган тизим

Нима учун жаҳоннинг кўплаб давлатларида ишлайдиган механизм – мажбурий тиббий суғуртадан воз кечилиб, юкни давлат ўз зиммасига олди?

Врач-блогер Отабек Аҳлиддиновнинг фикрича, аҳоли ва иш берувчиларнинг ҳозирча тиббий суғурта сотиб олишга қурби етмайди.

"Мажбурий тиббий суғурта тизимида ҳар бир фуқаро тиббий хизматлардан фойдаланиш учун суғурта полиси сотиб олиши керак. Ғарбда, одатда полис пулини иш берувчи тўлайди ва ишчи-хизматчи буни билавермайди ҳам. Бизнинг халқимиз ҳам, иш берувчиларимиз ҳам суғуртанинг бу шаклига руҳан тайёр эмас. Шунинг учун суғуртани давлат ўз зиммасига олди. Лекин Давлат тиббий суғуртасида коррупцион омил жуда катта", деб ўйлайман.

XS
SM
MD
LG