Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 04:59

Марказий Осиёда коронавирусга чалинганлар сони кўпая бошлади. Ўзбекистонда янги антирекорд қайд этилди


Ўзбекистонда 14 мартдан бошлаб коронавирусга чалинганлар сони кескин ўса бошлади. Ўша куни 2021 йил ҳисобидан илк антирекорд қайд этилган – коронавирусга чалинган юздан ортиқ одам аниқланган.

Айни пайтда Қирғизистон ва Қозоғистон ҳукуматлари ҳам коронавирусга чалинганлар ва ўлимлар сони сўнгги кунларда кўпайганини билдирмоқда. Қирғизистонлик мутахассисларга кўра, кейинги 28 кунда беморлар сони янада кўпайиши кутилмоқда.

Марказий ва Шарқий Европа давлатларида ҳам коронавирусга чалинганлар сони кундан кун кўпайиб бораётгани ташвиш уйғотмоқда.

Ўзбекистон. Йил бошидан бери энг кўп бемор 24 март куни аниқланди

Ўзбекистонда 24 март куни 138 кишида COVID-19 аниқланди. Улардан 111 нафари Тошкент шаҳрида. Бу 2020 йилнинг шу кунигача бўлган энг юқори кўрсаткич бўлди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги 25 март куни хабар берди.

Маълум қилинишича, 24 март ҳолатига кўра, коронавирус юққанлар сони 81 816 кишига етди. Беморлардан 80 143 нафари тузалди. Расман билдирилишича, 623 бемор вафот этди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1049 нафар бемордан 191 нафари оғир, 85 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ўзбекистонда 14 мартдан бошлаб коронавирусга чалинганлар сони кескин ўса бошлади. Ўша куни 2021 йил ҳисобидан илк антирекорд қайд этилган – коронавирусга чалинган юздан ортиқ одам аниқланган.

Қозоғистон. Коронавирусдан бир кунда 13 киши вафот этди

Қозоғистонда ўтган бир сутка ичида 1105 кишида коронавирус аниқланди. Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 25 март куни билдиришича, беморлардан 13 киши вафот этди. Улардан 11 нафари COVID-19дан, 2 нафари эса “ковиднамо зотилжам”дан ўлгани хабар қилинди.

Қозоғистонда беморларнинг асосий қисми Олмаотада (341 нафар) ва Нур-Султонда (195 киши) аниқланди.

Расман билдирилишича, ўтган йилнинг мартидан то шу кунгача Қозоғистонда 236 200 кишига коронавирус юққан. Ўтган йилнинг 1 августидан бери 50 152 кишида зотилжам аниқланган.

Пандемия бошланганидан бери Қозоғистонда беморлардан 2952 киши коронавирусдан ўлди, яна 669 киши “ковиднамо зотилжам”дан вафот этгани қайд этилди.

Қирғизистон. Кейинги 28 кунда беморлар сони янада кўпайиши мумкин

Қирғизистон расмийларининг билдиришича, сўнгги бир сутка ичида мамлакатда коронавирусдан яна 2 киши вафот этди. Бу билан бу мамлакатда коронавирусдан ўлганлар сони 1494 кишига етди.

Сўнгги бир кун ичида 106 бемор аниқланди. Уларнинг 61 нафари Бишкекда. Бу билан Қирғизистонда COVID-19га чалинганлар сони 87 758 кишини ташкил қилди.

Қирғизистонда сўнгги ойларда коронавирусга чалинганлар сони кунига 30 нафардан ошмаётган эди. 24 март куни эса аниқланган беморлар сони кескин кўпайди.

Мутахассислар шундан келиб чиққан ҳолда, мамлакатда коронавируснинг янги тўлқини бошланганини айтмоқдалар.

Мутахассисларга кўра, айни пайтда коронавирус билан боғлиқ вазиятни барқарор деб айтиш мумкин. Бироқ кейинги 28 кун ичида беморлар сони кескин кўпайиши кутилмоқда.

Марказий ва Шарқий Европада ўлим кўрсаткичи кескин ошди

Польша, Украина ва Болгарияда коронавирус юққанлар сони ва ўлим кўрсаткичи кескин кўтарилаётгани маълум қилинди.

COVID-19 инфекциясининг янги тўлқини бошланар экан, Европа мамлакатлари эмлаш кампанияларини жадаллатишга ва янги чекловларни жорий этишга уринмоқда.

24 март кун Украинада коронавирус билан боғлиқ ўлимларнинг кунлик кўрсаткичи рекорд даражага етди. Украина соғлиқни сақлаш вазири Максим Степановнинг айтишича, сўнгги 24 соат ичида 14 174 одам вирусни юқтирган, 342 киши вафот этган.

Болгарияда эса вирусга чалинганлар сони пандемия бошланганидан бери кузатилмаган суръатда кўтарилди. Хусусан, мамлакатда бир суткада 4 851 та вирусга чалиниш ҳолати кузатилди.

Польшада эса 24 соат ичида 29 978 та коронавирус юқтириш ҳолати қайд этилди, натижада ҳукумат чекловларни кучайтиришни ваъда қилди.

АҚШдаги Жон Хопкинс университетининг билдиришича, шу кунгача дунёда 124 миллион 700 минг одам коронавирусга чалинган. Беморлардан 2 миллион 700 мингги вафот этган.

XS
SM
MD
LG