Линклар

Шошилинч хабар
22 декабр 2024, Тошкент вақти: 20:55

"Маҳалла вазирлиги яроқлилик муддати тугаган амалдорлар учун сургун жойидир"


Маҳалла деганда қўни-қўшниларнинг ўзини ўзи бошқарадиган жамоати тушунилади. У бир пайтлар, ҳатто шўролар даврида ҳам шунақа бўлиб, ҳеч ким тергамас, тепадан ҳар хил топшириқлар билан безор қилмас эди. Лекин Каримов даврига келиб, вазият ўзгарди. Ниҳоят, маҳаллага ҳам “сон тегди”: ўзимизнинг ўзбекча ҳаёт тарзимиз, ўзбекча демократия куртаги дегандай.

Қарор ортидан қарорлар чиқарилиб, тепадан тушаётган топшириқларнинг кети узилмай қолди. Оқибатда маҳалла маҳаллий даражадаги полиция давлати қўлидаги ўйинчоққа айланди.

Мабодо маҳалла қўмиталари маҳаллий ўзини ўзи бошқариш идораси бўлса, тўғрироғи, унга шунақа ниқоб кийдирилаётган бўлса, унинг устида турган бутун бошли вазирликлардан иборат бюрократик устқурманинг нима кераги бор? Маҳалла қўмитасига унақа лавозим керак, бунақа лавозим керак, қабилидаги кўрсатмаларга бало борми? Жавоб оддий: одамларни пахта теримига ва кўчаларни ободонлаштириш кўзланган ҳар хил “ҳашар”ларга ким ҳайдаб боради? Шубҳали кишилар устидан идораларга ким чақув ёзади? Эрлари хафа қилаётган хотинлар ажрашмоқчи бўлганда, ким уларнинг танобини тортиб қўяди?

Ва ниҳоят, ушбу устқурманинг яна бир сабаби бор. Олий раҳбарият режасига кўра, ташкил этилган вазирлик Каримов даврида яроқлилик муддати тугаган амалдорлар учун сургун жойи вазифасини ўтаса ажаб эмас, чунки уларнинг ўзига ҳам алоҳида назорат керак. Қисқаси, бу ўзбек палеолитининг шунча динозаврлари йиғилган ўзига хос кунсткамера экани билан ҳам қизиқдир.

Алишер Илҳомов, Лондондаги Шарқ ва Африка тадқиқотлари институти таҳлилчиси.

***

OzodTahlilchi - Озодликнинг янги рукни. Унда турли соҳа мутахассислари, экспертлар, публицист, журналист ва блогерларнинг Озодлик ўқувчилари учун ёзган таҳлилий мақолалари эълон қилиб борилади.

OzodTahlilchiда, шунингдек, Озодлик форматида бўлмаган луқмалар, шарҳлар, чизгиларга, бир сўз билан айтганда, муаллифларнинг кундалик воқеа-ҳодисаларга муносабатлари акс этган матнларга ўрин берилади.

OzodTahlilchiда эълон қилинадиган материал муаллифи қарашлари Озодлик қарашлари ифодаси сифатида қабул қилинмаслиги керак.

XS
SM
MD
LG