Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 04:20

Қашқадарёлик аёл прокуратура олдида ўзини ёқди. Уни қутқармоқчи бўлган отаси куйди


Олим Мустафоев (суратда) айни пайтда Қашқадарёдаги Шошилинч тез тиббий ёрдам клиникасида даволанмоқда.
Олим Мустафоев (суратда) айни пайтда Қашқадарёдаги Шошилинч тез тиббий ёрдам клиникасида даволанмоқда.

Қарши шаҳридаги Қашқадарё вилоят прокуратураси биноси олдида 19 февраль куни эрталаб соат 9-10 лар атрофида Муқаддас Мустафоева ўз устига бензин сепиб, ўт қўйди. Ўтни ўчириш пайтида унинг отаси, 60 ёшли Олим Мустафоев куйиш жароҳатлари олиб, вилоят Шошилинч тез ёрдам клиникасига олиб келинди. Муқаддас Мустафоева ўт ўз вақтида ўчириб қолингани учун куйиш жароҳатларини олмаган, фақат кийимлари куйган.

Озодлик билан суҳбатда Муқаддас Мустафоева ўз уйи бузилишига қарши шикоятлари туман ва вилоят прокурорлари томонидан эътиборга олинмагани учун мана шундай ҳаракат қилганини айтди.

Вилоят прокуратураси, вилоят ҳокимияти билан бу воқеа юзасидан боғланиш ҳаракатлари натижа бермади. Аммо Шошилинч тез тиббий ёрдам клиникаси ходими куйиш жароҳатлари олган Олим Мустафоев вилоят прокуратурасидан олиб келинганини тасдиқлади.

Қашқадарёлик аёл прокуратура олдида ўзини ёқди. Уни қутқармоқчи бўлган отаси куйди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:11 0:00


Ота қизи билан прокуратурага арз қилиш учун борган эди

Косонлик Олим Мустафоевнинг айтишича, у қизи Муқаддас билан 19 февраль куни эрталаб вилоят прокуратурасига қизининг уйи бузилаётганидан норозилик билдириб, навбатдаги аризани олиб келишган. Бироқ уларни қўриқчилар гўёки «прокуратурада ҳеч ким йўқ»лигини айтиб, ичкарига киритишмаган.

- Қизимнинг уйини бузишмоқчи бўлишаяпти. Бир йилдан бери уйни бузмасликлари учун курашиб келамиз. Дардимизни ҳеч ким эшитмайди.Суд орқали буздиришмоқчи, энди. Шунинг учун қизим вилоят прокуратураси олдида ўзига ўт қўйиб юборди. Уни ўчираман деб қўлларимни куйдирдим. Кейин бензин қуйилган баклашка устимга тўкилиб, қолган жойларим ҳам куйиб кетди, -деди Олим Мустафоев.

Унинг айтишича, қизи Муқаддас Мустафоева ўт ўз вақтида ўчириб қолингани учун куйиш жароҳатларини олмаган, фақат кийимлари куйган. Олим Мустафоев айни пайтда Қашқадарё Шошилинч тез тиббий ёрдам клиникасига ётқизилган.

"Ўзимга ўт қўйишимга уйимни бузишмоқчи экани сабаб бўлди"

Муқаддас Мустафоеванинг айтишича, у опасидан 15 миллион сўм қарз олиб, 2019 йилнинг мартида Косон тумани Машъал маҳалласи Фусункор кўчасида яшовчи опасининг ҳовлисига туташган 7 сотихли бўш ётган майдонда бир хонали уй қурган.

“Аммо орадан бир неча ой ўтгач, йиллаб хувиллаб ётган бу ҳудуднинг эгаси чиқиб қолди”,-дейди Муқаддас Мустафоева, - Бу ерга опам мол боғлар эди. Эгаси ҳам йўқ эди, хувиллаб ётган бир ташландиқ жой эди. Уйсизликдан мажбур бўлиб, кредит олиб шу ерга бир хонали уй қурдик. Бунгача “остановкада”ги бир ҳужрада яшаб юрдик. Эрим иккинчи гуруҳ ногирони, бир болам бор, ҳозир хомиладорман. Уйни қуриб бўлганимиздан кейин ернинг эгаси чиқиб қолди. Ростини айтсак кадастр ҳужжатларим йўқ. Ноиложликдан шу бўш ерга уй қурган эдик. Энди уйимизни бузишмоқчи.

Муқаддас Мустафоевага кўра, у адвокати ёрдамида ўзи уй қурган етти сотих ер хусусий шахсга эмас, давлатга қарашли экани тўғрисидаги ҳужжатларни йиққан ва Косон туман прокуратураси ва ҳокимиятига топширган. Аммо бу ҳужжатлар расмийлар томонидан эътиборга олинмаган.

Озодликда Муқаддас Мустафоеванинг бу иддаосини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд эмас.

Мазкур воқеа юзасидан Қашқадарё вилоят прокуратураси, вилоят ҳокимлиги, Косон туман прокуратураси ва ҳокимияти билан телефон орқали боғланиш ҳаракатларимиз натижасиз якунланди.

Тез ёрдам шифокори ўзига ўт қўйганлар вилоят прокуратурасидан олиб келинганини тасдиқлади

Шошилинч тез тиббий ёрдам клиникасининг исмини айтмаслигимизни илтимос қилган шифокори Олим Мустафоев ва Муқаддас Мустафоева вилоят прокуратурасидан "Тез ёрдам" машинасида олиб келинганини тасдиқлади:

- Ҳозир барча муолажаларни қилаяпмиз. У кишининг қўллари, бош қисми ва орқа томони куйган. Узр, бундан бошқа маълумотларни бера олмайман.

Аввалги норозиликлар

Ўзбекистонда уйи бузилишдан норозилик билдириб, турли ҳаракатларни содир этиш ҳолатлари сўнгги пайтларда тез-тез такрорланиб турибди.

14 февраль куни Сурхондарёнинг Олтинсой туманидаги "Халқобод" маҳалласида уйлари бузилишидан норози бўлган аҳоли ва ИИБ ходимлари ўртасида тўқнашув бўлганди. Тўқнашувда ИИБнинг икки ходими ва бир фуқаро тан жароҳатлари олиб, касалхонага ётқизилган.

10 февралда Сариосиё туман, Гулобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи аёл кўксига президент Мирзиёев портретини осиб, қўлида болта билан уйини бузишга келганларга таҳдид қилган.

Шу йилнинг 21 январида Самарқандда уйидан мажбурий чиқариш тўғрисидаги суд қарорини ижро этиш учун келган МИБ ходимларини Дилором Розиқова ёқиб юборишга ҳаракат қилган.

Дилором Розиқова МИБ ходимларини ёқмоқчи бўлган 21 январь куни Андижон вилояти Андижон туманида яшовчи 31 яшар Хушнуд Ғойибназаров уйини мусодара қилишга келган Мажбурий ижро бюроси ходимлари олдида устига бензин қуйиб, ўзини ëқиб юборди. 25 январь куни Хушнуд Ғойибназаров шифохонада вафот этди.

XS
SM
MD
LG