Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 09:14

Қирғизистон сўнгги 11 йилда илк маротаба эркин бўлмаган давлатлар қаторидан жой олди


Қирғизистонда 2020 йилдаги 5 октябрь воқеалари сиёсий инқирозга сабаб бўлган.
Қирғизистонда 2020 йилдаги 5 октябрь воқеалари сиёсий инқирозга сабаб бўлган.

Freedom House ташкилоти Қирғизистонни сўнгги 11 йилда илк маротаба эркин бўлмаган давлатлар қаторига қўшди. Ташкилотнинг 3 март куни эълон қилинган навбатдаги ҳисоботида дунё бўйлаб фуқаровий эркинлик 15 йилдан буён ёмонлашиб, эркин бўлмаган давлатлар сони ортиб бораётгани қайд этилди.

Freedom House халқаро ташкилотининг “Дунёдаги эркинлик-2021” дея номланган янги ҳисоботида ўтган йили Қирғизистонда фуқароларнинг сиёсий ҳуқуқ ва эркинликлари ночорлагани айтилади. Эълон қилинган рейтингда Қирғизистон 23 балл олган. 2019 йилда Қирғизистон 100 балдан 39 балл, 2020 йилда 28 балл олиб қисман эркин давлатлар қаторида эди.

Қирғизистон 2009 йилдан бери биринчи марта қисман эркин мақомидан ажраб, Марказий Осиёдаги эркин бўлмаган қолган тўрт давлат билан тенглашди.

Бош қароргоҳи Вашингтонда жойлашган Freedom House ташкилоти бунга ўтган йилнинг октябрида халқ исёни ортидан ҳукумат алмашгани билан боғлиқ воқеалар сабаб бўлганини билдирган.

Freedom House ҳисоботида таъкидланишича, Қирғизистонда 2020 йилдаги 5-6 октябрь воқеалардан кейин қатор мухолифатчилар қамоқдан озод қилинган. Айни пайтда юзага келган сиёсий инқироз даврида муваққат ҳукумат тузишга киришган мухолифат гуруҳлари қўрқитув ва ҳужумларга учраган.

Шунингдек, ташкилот COVID-19 пандемияси даврида блогер, журналист ва шифокорлар коронавирусга қарши кўрилган чораларни танқид қилгани учун кучишлатар тузилмалар томонидан кечирим сўрашга мажбур қилинганига, ўтган йилнинг июль ойида ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Аскаров қамоқҳонада пневмониядан вафот этганига ҳам эътибор қаратган.

Азимжон Асқаров: ҳуқуқ ҳимоячиси, умрбод қамоқ жазоси ва сўнгги васият
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:09:25 0:00

Айни пайтда Қирғизистоннинг янги приезиденти Садир Жапаров мамлакатда фуқаровий эркинликлар, сўз эркинлиги ҳимоя қилинади, дея ваъда бермоқда.

“Сўз эркинлигини тўла ҳимоя қилишга ўзим ҳам интизорман. Сўзсиз ҳимоя қиламан. Агарда сизларга қандайдир босим бўлаётган бўлса, сизлар тарафда бўламан”, - деган эди Жапаров 2021 йилнинг 10 январида ўтган президентлик сайловида ғалаба қозонганидан сўнг.

Айни пайтда Freedom House халқаро ташкилотининг “Жаҳон давлатларидаги эркинлик” рейтингида Ўзбекистон яна “эркин бўлмаган мамлакатлар” қаторидан жой олди.

Ташкилотнинг 2021 йил учун чиқарилган ҳисоботида Ўзбекистон белгиланган юз балдан фақат 11 балл олди. 2020 йилда Ўзбекистонга 10 балл берилганди.
Марказий Осиёда Ўзбекистондан олдинги ўринларни 28 балл олган Қирғизистон, 23 балл билан Қозоғистон эгаллади. Ўзбекистондан кейинги ўринлар 8 балл олган Тожикистон ва 2 балл олган Туркманистонга берилди.

Рейтингда Марказий Осиё мамлакатларининг барчаси эркин эмас мақомига эга бўлди.

Жаҳондаги эркинлик даражаси энг юқори бўлган давлатлар бешлиги эса Швеция, Норвегия, Финляндия, Янги Зеландия, Канада, Уругвай ва Голландия.

XS
SM
MD
LG