Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 02:08

Ўзбекистон “Фирибгаристонга” айландими?


Озодликнинг “Қурултой” эшиттиришида қатнашганлар "Ўзбекистон “фирибгаристонга” айланмаслиги учун нима қилмоқ керак?" деган савол жавобини излади. Бу савол кун тартибига бежиз чиққани йўқ: чинозлик Аҳмадбой пирамидаси пайдо бўлганидан бери халқ пулини турли йўллар, турфа усуллар билан ўзлаштираётганлар кўпайди.

Фирибгарлкик ҳақида Қурултой эшиттириши
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:38:16 0:00
Бевосита линк


4 мартдан “Amilee bahora” хусусий бандлик агентлиги лицензияси бошлаб бекор қилинди. Ўтган ой охирида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов мамлакатдаги барча хусусий бандлик агентликларини ёпиб ташлаш фикрини илгари сурган эди.

Бундан ташқари, шу кунларда одамларга туяқуш¸ автомобиль¸ тимсоҳ боласи келтириб бераман, деб алдаб, пулини олган ширкатлар устидан суд давом этмоқда.

2 март куни фирибгарлардан жабр кўрганлар юзасидан Интерпол миллий марказий бюросида ўтказилиган матбуот анжуманида «Avto 60 oy» билан боғлиқ жиноят иши бўйича қарийб 17 минг киши сўроқ қилингани айтилди.

Мажлисда айтилишича¸ ўнлаб ширкатлар фирибгарлигидан зарар кўрганлар сони юз мингларни ташкил қилади.

"Қурултой" эшиттиришида қатнашган ҳуқуқшунос Иномжон Болтаев¸ ҳуқуқий нигилизм ва жиноятларнинг тўғри малакаланмагани боис кўп одамлар жабр кўраëтганига тўхталди.

Иқтисодчи Мирсаид Ҳайдаров эса¸ иқтисодий эркинлик ва максимум шаффофлик шароитида фирибгарлик йўқолажагини тушунтириб берди.

Аввалига Ўзбекистонда¸ шу кунларда АҚШда муваффақиятли тадбиркорлик билан шуғулланаëтган тадбиркор Санжар Умаров бу соҳада “тақиқ ва чеклов” самара бермаслигини урғулади.

Шунингдек, эшитиришда фирибгарликда айбланиб иши судга ошган тадбиркорларнинг қариндошлари ва улардан жабр кўрганлар ҳам қатнашди.

XS
SM
MD
LG