Линклар

Шошилинч хабар
30 ноябр 2024, Тошкент вақти: 12:48

Ўзбек чегарчилари ҳам қирғиз ҳамкасбларини қўлга олди


Қирғизистон чегарачилари 21 август куни Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати ва Божхона қўмитаси зобитларини безориликда айблаб, ҳибсга олган эди. 31 август куни Ўзбекистон чегарачилари ҳам қирғизистонлик ҳамкасбларини давлат чегарасини бузиб ўтиш ва безориликда айблаб, қўлга олди.


РИА Новости агентлигининг хабар қилишича, Ўзбекистон чегарачилари Боткен вилояти Айдаркон тумани чегара хизмати раҳбарлари билан музокаралар пайтида уларни қўлга олиб, ноқонуний тарзда ушлаб тургани ҳақида Боткен вилоятининг мудофаа ва хавфсизлик масалалари бўйича бошқармаси бошлиғи маълум қилган.

Қўлга олинган қирғиз чегарчилари полковник Зиядилло Бегматов ва подполковник Исматилло Анарбоевлар ўзбек ҳамкасблари билан Ўзбекистоннинг Сўх ва Шохимардон анклвалари орқали транзит корридорини очиш масаласини муҳокама қилгани нейтрал зонага келишгани айтилади РИА Новости хабарида.

Қирғизистон чегара хизмати зобитлари қўлга олинганини Ўзбекистон ҳукумати кўз қарашларини акс эттирувчи press-uz.info сайтида Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматининг Давлат чегарасини муҳофаза қилиш қўмитаси эълон қилган хабарномада ҳам тасдиқланган.

Ўзбекистон томонига кўра, қирғиз чегарачилари билан музокаралар олиб борилганига оид хабарлар ҳақиқатдан йироқдир. Чунки, дейилади пресс-релизда, Ўзбекистон мустақиллигининг байрам қилиниши муносабати билан қўшни мамлакатлар чегарачилари билан бундай музокараларни ўтказиш 25 августдан тўхтатиб қўйилган.

Ўзбекистон МХХсига кўра, Қирғизистон махсус хизматларининг контрразведка бўлими бошлиғи полковник Бегматов Зиядилло Абдисатарович ва Айдаркон чегара пункти бошлиғи подполковник Анарбаев Исматилла Абибиллаевич 31 август куни Ўзбекистоннинг Фарғона туманига қарашли Вадил аҳоли яшаш пунктидаги “Яхши ният” чойхонасига тушлик қилгани кирган ва алкогол ичимликларини истъемол қилиб, маст ҳолатда маҳаллий фуқаролар билан мушталашгандан кейин қўлга олинган.
Уларга нисбатан бир гуруҳ шахслар томонидан давлат чегарсининг бузилиши, ҳукумат вакилларига қаршилик кўрсати ва безорилик бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, 21 август куни Қирғизистон чегарачилари Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати ходими ва Божхона қўмитасининг уч нафар зобитини қўлга олган эди.

Уларнинг ҳибсга олиниши ноқонуний эканини баён қилган ўзбекистонлик адвокат Феруза Валиева press-uz.info агентлигига берган суҳбатида Қирғизистон чегарачилари Ўзбекистон фуқароларининг ҳар бири учун 2500 АҚШ доллари, жами 10000 доллар талаб қилаётганини таъкидлаган эди.

Қирғизистон томони Ўзбекистон ҳарбийларини безориликда айблаган бўлса, Ўзбекистон расмийлари МХХ ва Божхона қўмитаси зобитлари ўзларнинг хизмат вазифасини ўтаётганида ҳибс этилганини айтиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG