Линклар

Шошилинч хабар
29 ноябр 2024, Тошкент вақти: 19:48

Ўш қирғинидан кейин тузилган икки ташкилот бирлашди


Брюсселдаги ташкилот ўтган йил июнда Ўшда ҳайкали бузилган аллома Алишер Навоий номига қўйилган.
Брюсселдаги ташкилот ўтган йил июнда Ўшда ҳайкали бузилган аллома Алишер Навоий номига қўйилган.

2010 йил июн фожиасидан кейин тузилган икки ташкилот - Тошкентдаги “Ўш ташаббуси гуруҳи” ҳамда Европада тузилган Халқаро "Алишер Навоий институти" ташкилоти бирлашди.


Ўзбекистонлик ва қирғизистонлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ўтган йилнинг октябр ойида Тошкентда тузган "Ўш ташаббуси гуруҳи" Халқаро "Алишер Навоий институти"га қўшилиб, бундан кейин айни ном остида фаолият юритади.

“Ўш ташаббуси гуруҳи”нинг мувофиқлаштирувчиси ўзбекистонлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Суҳроб Исмоилов Озодлик билан суҳбатда икки ташкилотнинг мақсадлари уйғун бўлгани боис бирлашишга қарор қилинди, дейди.

- Куни кеча “Ўш ташаббуси” ташкилоти Белгияда рўйхатдан ўтган “Алишер Навоий институти” ташкилоти билан қўшилишга ҳамда бундан кейинги фаолиятини мана шу институт доирасида давом эттиришга қарор қилди. Хабарингиз борки, Ўш ташаббуси ўтган йил октябр ойида бир гуруҳ қирғизистонлик ҳамда ўзбекистонлик фуқаролик жамияти вакиллари тарафидан июн ойида содир бўлган воқеалар юзасидан мустақил текширувга ëрдам бериш мақсадида тузилган эди. Ўзининг қарийб бир йиллик фаолияти доирасида ташаббус ўтган йилги Қирғизистон воқеалари бўйича муқобил ҳисобот тайëрлашга ҳамда 10дан ортиқ таҳлилий ҳужжатлар тайëрлашга ҳамда Тошкентда иккита халқаро ташкилотлар ва дипломатик вакиллар учун брифинг ўтказишга муваффақ бўлди.

Мақсдаларимиз бир-бирига яқин бўлганлиги учун ҳамда бир йил давомида биз билан ҳамкор бўлиб ишлаган "Алишер Навоий институти" билан қўшилиб, бундан бу ëғига биргаликда ишлашга қарор бердик. Ҳозирги пайтда мана шу қадамга олиб келган мақсадлардан яна бири минтақанинг ўзида миллатлараро толерантлик яратишга ëрдам берадиган маҳаллий экспертлардан иборат ташкилотга айлантирмоқчимиз Алишер Навоий институтини.

Озодлик: Демак, Ўш ташаббуси гуруҳи "Алишер Навоий институти"га қўшилди ва энди ана шу ном остида иш юритади?

- Албатта. Ўзимизнинг кейинги фаолиятимизни мана шу институт номи остида олиб бормоқчимиз.

Озодлик: Бу яқин орада бирор-бир катта режа борми?

- Албатта бор. Биз ҳозирги кунда Қирғизистондаги воқеаларни текширув бўйича халқаро комиссиянинг ҳисоботида бир пунктида айтиладики, шу ҳисоботдаги тавсияларни бажариш бўйича Қирғизистон ҳукумати ўзининг бирламчи ҳисоботини ҳисобот эълон қилинганидан кейин олти ойдан сўнг бериши керак дейилган жойи бор. Мана шунга нисбатан биз ҳам ҳозирги кунда халқаро комиссиянинг ҳисоботлари ичидан бизнинг назаримизда тўртта энг муҳимини танлаб олдик. Ана шуларнинг бажарилишини мустақил ўрганиш ë кузатишни бошладик. Худо хоҳласа олти ой ичида биз ҳам Алишер Навоий институти номидан ўзимизнинг мустақил ҳисоботимизни топширмоқчимиз.

Бундан ташқари бир икки ойдан бери мана шу институт билан ҳамкорликда, бу ëғида ишларимиз институт номидан кетадиган бўлгандан кейин, ўша институт номидан ҳужжатли филм олишни бошладик. Марказий Осиëда ва хусусан ўтган йил Қирғизистонда бўлиб ўтган миллатлараро можаролар бўйича. Бу филмда биз фақатгина воқеаларнинг қандай кечганини ҳикоя қилиб қолмаймиз. Чунки бу нарса кўпчилик тарафидан айтиб ўтилди. Бу филмда биз кўпроқ Марказий Осиë минтақасида миллатлараро можароларнинг хавфи қанақа ва мана шунақа ҳолатлар содир бўлганда нималарга эътибор бериш керак, қандай олдини олиш мумкин, мана шу бўйида шу соҳада танилган ва иш юритган экспертлардан фикр олган ҳолда ҳужжатли филм яратмоқчимиз. Бу филмимиз келажакда фойда бўлсин. Бу бугунги кунда давом этаëтган иккинчи лойиҳамиз.
XS
SM
MD
LG