Линклар

Шошилинч хабар
30 ноябр 2024, Тошкент вақти: 07:55

Ҳаага суди Младични залдан чиқариб юборди


Ҳаагадаги БМТнинг Уруш жиноятлари бўйича трибунали Босния сербларининг собиқ қўмондони Ратко Младич номидан унга қўйилаётган айбловларни тан олмаслиги тўғрисида ариза киритди. Младич 11 жиноят, жумладан геноцидда айбланмоқда. У 1990 йиллардаги уруш пайтида жиноятлар содир этганлик, жумладан Сребреницада 8 минг мусулмон эркак ва ўғил болаларини қатлиом қилганликда айбланмоқда. 4 июл кунги суд мажлисида 69 яшар Младич маҳкама эшитувига ҳалақит бергани боис суд залидан чиқариб юборилди.


Ҳаага трибунали судьяси Алфонс Орие 4 июл кунги суд мажлисида Младични маҳкама залидан чиқариб юборишни буюрганидан кейин, ариза киритишдан бош тортаётган судланувчиларга оид трибунал қоидаларига кўра, собиқ серб қўмондони номидан айбловларни тан олмаслиги тўғрисидаги аризани протоколга киритди.

Ратко Младич судьянинг гапини бўлиб, маҳкама ишига такрор-такрор ҳалақит бергани боис суд залидан чиқариб юборилди.

- Жаноб Младич, жаноб Младич, жаноб Младич. Суд сизнинг суд залидан чиқариб юборилишингизни буюради. Хавфсизлик ходимларидан илтимос жаноб Младични суд залидан олиб чиқинглар,- деди судья Орие.

“Сиз суд эмассиз!” дея хитоб қилди суд залидан олиб чиқилар экан Младич.

69 ёшли судланувчи ҳибсга олиниб, Сербиядан экстрадиция қилинганидан бери судни бойкот қилишини айтиб келаётган эди. У 16 йиллик қидирувдан кейин шу йилнинг май ойида қўлга олинган эди.

Младич душанба кунги суд мажлиси бошланиши биланоқ саркашлик оҳангида гапира бошлади. У ўзига бошқа адвокатлар берилиши ва ариза киритиши учун бир ой муҳлат талаб қилиб, суд олида бош кийимини ечишдан бош тортди.

Трибунал бир ой муҳлат бериш илтимосини рад этди ва суд у истаётган икки адвокатнинг ваколатларини текширгунига қадар Младични суд тайинлаган адвокатлар ҳимоя қилишини маълум қилди. Младич истаётган адвокатларнинг бири серб, бири русдир.

- Суд томонидан ваколтли деб топилмаган адвокатларга изн йўқ ва бунинг натижасида улар суд залига киритиладиганлар рўйхатига қўшилмайди. Билишимча, ҳозирда суд маъмурияти сиз истаган адвокатларнинг рўйхатга киритилиши мумкинми, йўқми буни текширмоқда,- деди судья.

Ўзига қўйилаётган айбловларни “ҳақоратли” ва “даҳшатли” дея атаган Младич айбловларни тан олмаслик тўғрисидаги аризасини қайтариб олиш ҳуқуқига эга.

Дастлабки эшитулварнинг кейинги мажлиси суд Младич истаётган адвокатлар хусусида қарор берганидан кейин тайинланиши мумкин.

Сараевода минглаб боснияликлар суд мажлисини катта экранда томоша қилди.

Кўплаб боснияликлар каби, Фикрет Грабовица суд натижасида адолат қарор топишига умид билдирди. Унинг 11 яшар қизи 1993 йилда ракета ҳужумида ҳалок бўлган.

- Кейинги 20 давомида ҳақиқат ва ёлғон, адолат ва адолатсизлик ўртасидаги кураш гувоҳи бўлиб келяпмиз. Биз адолат ва ҳақиқат қарор топиши ва жуноятлар учун масъул бўлганлар қўлга олиниб жавобгарликка тортилишини истаймиз,- дейди Фикрет Грабовица.

Суд маҳкамасини Сербияда ҳам кузатишмоқда. Сербияликларнинг кўпчилиги Младични уруш пайтида ўз ватанини ҳимоя қилган қаҳрамон, деб билишади.

Суд давомида расмий Белград қатлиомлар ҳақида билгани ва ҳатто уларни буюргани ошкор бўлиши мумкин ва шунинг учун Сербия етакчилари бу жараённи яқиндан кузатмоқда.

2007 йилда Халқаро суд Сурбия геноцининг олдини олмагани, лекин бунинг учуни маъсул эмаслиги ҳақида чиқарган ҳукми Босния ва Герцеговнанинг қотлиомлар учун товон пули олишига тўсиқ бўлган.
XS
SM
MD
LG