Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 22:41

Боласини пуллаётган муҳожирлар қўлга олинди


Россияда меҳнат қилаётган ўзбекистонлик муҳожирлар орасида болаларини ташлаб кетётган ёки пуллаётганлар кўпайгани кузатимоқда.
Россияда меҳнат қилаётган ўзбекистонлик муҳожирлар орасида болаларини ташлаб кетётган ёки пуллаётганлар кўпайгани кузатимоқда.

Москвада янги туғилган чақалоқни сотаётган Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқаролари ҳибсга олинди.

Москва полицияси томонидан 3 кунлик гўдакни сотаётганликда айбланаётган қирғизистонлик аёл ва ўзбекистонлик эркак ҳибсга олинди.

Россия Ички ишлар вазирлигининг Шимолий Чертаново бўйича 6- бўлими навбатчи инспекторининг Озодликка айтишича, қўлга олинган болафурушлар эр-хотин экани аниқланган.

- Ҳа, 150 минг рублга сотаётганида қўлга олинди. Бола Авлиё Владимир номидаги Москва шаҳар болалар клиник шифохонасига олиб кетилган ва ўша ерга вақтинчалик жойлаштирилган. Боланинг онаси 27 ёшли Қирғизистон фуқароси, отаси 23 ёшли Ўзбекистон фуқароси экани аниқланди, дея маълум қилди инспектор Годжаев.

Полициячининг сўзларига кўра, бу икки шахснинг ҳали туғилмаган болани сотишга тайёргарлик кўраётгани тўғрисида оператив маълумот бир неча ҳафта олдин олинган. Ўзларини бепушт оила дея таништирган оператив ходимлар чақалоқни сотувга қўйган шахслар билан мулоқотга кирган ва нархини келишиб олган.

Қиз бола Москва шаҳридаги туғруқхоналардан бирида 4 май душанба куни дунёга келди. 7 май куни соат 15:50 ларда Жанубий маъмурий округ Чертаново кўчасидаги “Ашхобод” кинотеатри ёнида болафуруш эр-хотин энди туғилган гўдак учун 150 минг рубл пул олаётганида ҳуқуқ мухофазаси ходимлари томонидан қўлга олинди.

Бола савдосида гумонланаётган қирғизистонлик ва ўзбекистонлик эр-хотин ҳозирча 48 соатга ҳибсга олинган.

Мазкур ҳодисани ўз назоратига олган Москва шаҳар Тергов қўмитаси Бош бошқармаси икковлонга нисбатан Россия Федерацияси Жиноят Кодексининг 217- моддаси 2 қисми “а” банди (одам савдоси) бўйича жиноий иш қўзғатилганини маълум қилди.

Озодлик мухбири 4 кунлик гўдакнинг аҳволидан хабар олиш мақсадида Авлиё Владимир номидаги Москва шаҳар болалар клиник шифохонасига қўнғироқ қилди.

Ўзини Ирина Анатольевна деб таништирган педиатрия бўлими навбатчиси, 7 май куни кечқурун болалар шифохонасига келтирилган боланинг фамилияси Хасанова Д.эканини маълум қилди.

- У Хасанова экан. Онаси ё Ўзбекистон, ё Туркманистон фуқароси эканини айтишди. Аввалига онаси бир кўрсатма, кейин бошқа кўрсатма бера бошлаган. Она болага деярли қарамаган ҳисоб, чунки ҳозирда у клиника бўлимида сақланмоқда. Олиб келинганида боланинг ҳарорати 36,7 бўлган, ҳозир 36,6 даражага тушиб қолди. Ҳозирча гўдак Болалар уйига бериб юборилишидан олдин бизда сақланади, деди қизчанинг аҳволи бирмунча яхшиланганини айтган Ирина Анатольевна.

Педиатрия бўлими ходими сўнгги йилларда ота-онаси ташлаб кетаётган болалар орасида айниқса рус бўлмаганлар кўпайиб бораётганини айтади.

- Бизда турли рус бўлмаган фамилиялилар жуда кўп, жуда кўп! Ахир биз болалар учун тез ёрдам вазифасини бажарамиз. Шу ерда ишлаганимдан бери мен бунақа воқеаларга, афсус, кўникиб ҳам қолдим. Наҳот одамларнинг юрагида бирор ҳис-туйғу қолмаган, дея куйинади Озодлик билан суҳбатлашган авлиё Владимир номидаги шаҳар болалар шифохонаси педиатри Ирина Анатольевна.

Суҳбатимиз сўнгида Ирина Анатольевна 4 кунлик болага нисбатан махсус қарор чиқарилса Хасанова Д. янги ота-онага бериб юборилиши мумкинлигини қўшимча қилди.

2011 йилнинг 22 мартида соат 11 ларда Красногорск шаҳрида жойлашган “Ашан” гипермаркетидаги озиқ-овқат аравачасида 7 ойлик Амиржон Тўхтаев ташлаб кетилгани, Ленинград вилояти Рошчино қўрғонида ўзбек миллатига мансуб эркак ахлат контейнерига бир ойлик чақалоқни ташлаб кетгани ҳақида Озодлик хабар берган эди.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:34 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG