Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларидаги қишлоқларда бўрилар гала-гала бўлиб, аҳолининг қўй ва отларига ҳужум қилаяпти.
Қибрайлик Ботир аканинги айтишича, ўтган ҳафта Қибрай билан Чирчиқ туманлари чегарасидаги қишлоқларда яшовчи аҳолининг чорвасига бўрилар ҳужум қилиб, қўй ва отларни бўғизлаб кетган.
- Ўзбекистон билан Қозоғистон чегарасига яқин ерда Туркво деган жой бор. Майский постдан ўтгандан кейин Оққум деган жой бор ўшатда. Мен эшитганим бўйича, биттасининг 15 та қўйини, биттасининг 80 та қўйини бўғизлаб кетибди. Ҳаммасининг қорнини ёриб кетган дейди. Катта-катта бўрилар тоғдан тушаяпти деяпти. Энди у ерлар очиқ жойда. Чўл. Томорқанинг ўртасида қўра қуриб қўяди. Ҳамма ёқ очиқ, дейди қибрайлик Ботир ака.
Тошкент вилоят Табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг исмини ошкор қилмаётганимиз мулозими бу хабарни тасдиқлади.
Мулозимнинг айтишича, қишлоқлардаги аҳолининг қаровсиз қолган чорва молларига бўрилар галаси ҳужум қилаётгани ҳолатлар кузатилаяпти. Бироқ мулозим талофотлар кўлами борасида аниқ рақамлар йўқлигини таъкидлади.
"Бўриларнинг аҳоли чорвасига ҳужум қилиши куздан буён давом этаяпти. Кузда бир кунда битта қишлоқда учта отни бўғизлаган ҳолати қайд қилинди. Лекин барча талофотларни сизга аниқ айта олмайман. Бунинг учун барча қишлоқлардан маълумотларни йиғиб чиқиб, ҳисоб-китоб қилишимиз керак", деди Озодлик билан микрофонсиз суҳбатда мулозим.
Унинг айтишича, бўрилар ҳужуми айниқса Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани ҳудудларидаги тоғли қишлоқларда кўпроқ кузатилади.
Uzmetronom.com сайти ҳам Тошкент вилоятининг Қибрай тумани Найман қишлоғидаги аҳоли чорвасига бўрилар ҳужум қилгани ҳақида хабар қилди.
Сайт хабарига кўра, 17 январ куни Найман қишлоғида бўрилар галаси 7 та от ва 14 та қўйни бўғизлаган.
Озодлик мухбири Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларидан бўлган Бўстонлиқ, Чирчиқ ва Қибрай туманларидаги милиция бўлимлари билан боғланганида, учала туман ИИБ ходимлари ҳам аҳоли чорвасига бўрилар ҳужуми бўлаётганини инкор қилишди.
Қибрайлик милиция ходими агар “қишлоқларга бўри ораласа уларга қарши биринчи бўлиб милиция ходимлари курашишини айтиб, ҳозирча аҳолидан бўри ҳужуми борасида шикоят тушмагани”ни таъкидлади.
Озодлик суҳбатлашган Тошкент вилоят Табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг мулозимига кўра, чорвасини бўри бўғизлаган аҳолига давлат томонидан ҳеч қандай моддий ёрдам берилмайди.
Мулозимга кўра, айнан шунинг учун ҳам аҳоли бўрилар ҳужуми борасида милицияга мурожаат қилмайди.
Шунингдек, суҳбатдошга кўра, ҳозирда бўрилар галасига қарши курашиш учун деярли ҳеч нарса қилинмаяпти.
“Бўрини овлаш жуда қимматга тушади. Авваллари битта бўри отган овчига битта қўй ва пул бериларди. Ҳозир бунақа нарсалар йўқ. Агар фермерлар мукофот беришни йўлга қўйса яхши бўларди. Қўлида овчилик ҳужжати борларга давлат био назорати ташкилоти бўриларни овлашга рухсат бериши мумкин. Лекин ўқ-дорининг нархи, йўл ҳаражатларини ҳеч ким инобатга олмаяпти. Бўри овлаш жуда ҳаражатли иш. Ҳозир бу ҳаражатни қоплайдиган ташкилотнинг ўзи йўқ”, деди мулозим.
Озодлик мухбири Қибрай,Чирчиқ ва Бўстонлиқ туман ҳокимликларига ҳам мурожаат қилди. Чирчиқ ва Қибрай туман ҳокимликлари ходимлари бўрилар ҳужуми борасида ҳеч қандай маълумот йўқлигини айтишди.
Бўстонлиқ туман ҳокимлигининг ўзини таништирмаган ходими эса, аҳоли чорвасига бўри ҳужуми масаласи бўйича назорат ҳокимнинг биринчи ўринбосари Элмурод Пўлатовнинг зиммасида эканини айтди. Бироқ Пўлатов селектор йиғилишида бўлгани боис у билан боғланиш имкони бўлмади.
Ўзбекистон Адлия вазирлигининг расмий нашри “Инсон ва қонун” газетасининг жорий йил 8 январдаги сонида ҳам Жиззахнинг Ғаллаорол ва Фориш туманларида бўри ва тулкилар кўпайгани ҳақида хабар қилинган эди.
Лекин Жиззах вилоят ҳокимлиги, Ғаллаорол ва Фориш туманлари ҳокимликлари бўрилар кўпайгани ҳақидаги хабарни рад қилишган эди.