Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 21:52

Тошкент қўшниларга фақат кичик ГЭСлар қуришни таклиф қилмоқда


Тожикистондаги Ваҳш дарёси.
Тожикистондаги Ваҳш дарёси.

Марказий Осиёдаги сув дисбалансини ҳал қилишнинг ягона тўғри йўли кичик гидроэлектрстанцияларини барпо қилишдир.


Бу мулоҳаза Ўзбекистон сув ва қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари Шавкат Ҳамраев тилидан янгради.

- Биз бунга тарафдормиз, қураверишсин, биз ўзимиз ҳам бу дарё, бу ҳавзанинг сув ва экологик режимини ўзгартирмайдиган кичик гидроэлектрстанцияларини қураяпмиз, - деди жаноб Ҳамраев БМТ радиосига берган интервьюсида.

22 март куни БМТнинг Ню Йюркдаги қароргоҳида сув ҳамкорлиги масалалари бўйича юқорида даражадаги интерфаол мулоқот бўлиб ўтади. Унда трансчегаравий сув заҳираларини бошқариш масаласида ўзаро зид қарашларга эга бўлган Ўзбекистон ва Тожикистон вакиллари иштирок этишади.

Ўзбекистон ҳукумати йиллардан бери Тожикистондаги Ваҳш дарёсида йирик тўғон қурилишига кескин қаршилик кўрсатиб, Роғун ГЭСи лойиҳаси Амударë қуйи оқимида жойлашган ҳудудлар учун ҳам экологик¸ ҳам иқтисодий фалокат келтириб чиқаришини таъкидлаб келади.

Бу иддаоларни муттасил рад этиб келаётган Тожикистон расмийлари эса Роғун ГЭСи қурилиши мамлакатни энергетик мустақиллигини таъминлаш учун зарурлигини урғулашади.

Тошкент ҳам, Душанбе ҳам ўзаро музокараларда ҳал этилмай келаëтган бу можаро бўйича якуний хулоса чиқаришни сўраб Жаҳон банки, Европа Иттифоқи ва бошқа халқаро институтларга мурожаат қилган.

Ҳозиргача бу масала бўйича ўнлаб расмий баëнот ва ҳисоботлар эълон қилинганига қарамай, Роғун бўйича муросавий тўхтамга келингани йўқ.

Айни пайтда, 22 март – халқаро сув куни Ню Йоркда ўтказилажак интерфаол мулоқотда Тожикистон томонидан бош вазир Оқил Оқилов қатнашиши кутилмоқда.

“Мулоқот чоғида сув масалалари бўйича мажбуриятларнинг бажарилиши, сув заҳираларидан барқарор фойдаланиш соҳасида қабул қилинган мақсадларга эришиш ҳамда аъзо мамлакатлар, айниқса, ривожланган мамлакатларни қизиқтирган бошқа масалаларга алоҳида эътибор қаратилади”, - деб ёзади Марказий Осиё янгиликлар хизмати сайти Тожикистон ҳукумати вакиллари сўзларига таянган ҳолда.

- Мулоқот доирасида Тожикистон делегацияси бошқа мамлакатлар вакиллари ва экспертлари билан сув ҳамкорлиги бўйича юқори даражадаги халқаро конференцияни ўтказиш бўйича масалаларни ҳам муҳокама қилади, - дейди CA-News манбаси.

Мазкур халқаро анжуман, маълумотларга кўра, 2013 йилнинг 20-21 август кунлари Тожикистон пойтахти Душанбеда ўтказилиши режаланган.
XS
SM
MD
LG