Линклар

Шошилинч хабар
26 декабр 2024, Тошкент вақти: 23:53

Ўзбекистонликлар ароқхўр бўлиб кетяптими?


Озодликнинг навбатдаги Баҳс майдонида ўзбекистонликларнинг спиртли ичимликларга муносабати қайси томонга ўзгаргани ва ўзбек жамиятидаги ароқхўрлик хусусида баҳс юритилди. Баҳс майдонига ана шу муаммони кузатиб келаётган баҳслашувчиларни таклиф этдик.


"Ўзбекистонликлар ҳақиқатан ҳам ароқхўр бўлиб кетяптими?" деган мавзуни танлашимизга сабаб халқаро тадқиқот марказларининг бир ҳисоботи сабаб бўлди.

“Economist” нашрининг “International Wine & Spirit Research” тадқиқот маркази тайёрлаган ҳисоботга таяниб хабар қилишича, Ўзбекистон ароқни энг кўп истеъмол қилувчи 10 давлат рўйхатидан жой олган.

Ўзбекистонликлар ароқ ичиш бўйича дунёда Россия, АҚШ, Украина, Беларус, Қозоғистондан кейинги ўринда турибди, холос.

Ҳисоботга кўра, Ўзбекистонда 2012 йили ҳаммаси бўлиб 0,1 миллиард литр ароқ ичилган ва киши бошига 4,4 литр ичкилик тўғри келган.

Шу ҳақдаги мақолага шарҳ қолдирган тошкентлик Ботирнинг ёзишича, ароқ ичувчилар Ўзбекистонда кўпчиликни ташкил этади:

“Ҳисоблаб қарасам, 10 та танишимдан камида саккиз нафари ичиб туришади. Лекин ҳеч бири сурункали ичмайди, менимча, энг асосийси шу”, деб ёзади Ботир.

Бироқ, қўқонлик Абдураҳмонга кўра, сўнгги йилларда ароқ ичувчилар сони кескин камайган. Абдураҳмон бунга намозхонларнинг кўпаяётганини, ароқсиз тўйлар кўп ўтказилаётганини мисол қилиб келтиради.

Ўзбекистонликларнинг ароқхўр бўлиб кетаётганида ҳукуматнинг ҳам ҳиссаси бўлаётганини Озодлик тингловчилари бир неча бор айтган эди.

Фарғоналик тингловчи ҳалол таомлар сотадиган ошхоналарга маҳаллий раҳбарлар томонидан бўлаётган босимлар, хусусан, спиртли ичимликлар соттириш мажбурияти ҳақида қуйидагиларни айтганди:

“Фақат водийда эмас, балки Тошкентда ҳам жума намози ўқиладиган масжидлар олдида спиртли ичимликлар сотиш авваллари тўхтатилган эди. Яъни, шундай жойларда магазини, чойхонаси, ошхонаси бор одамлар “спиртли ичимликлар ичиш ман қилинади” деб ëзиб қўйишган. Лекин шуларга ҳам тазйиқ ўтказиш бошланди. “Нимага бу ëзувни қўйдинг? Олиб ташлайсан” деб айтишди, деган эди фарғоналик тингловчи.

Хўш, ҳақиқатан ҳам ўзбекистонликлар ароқхўр бўлиб кетяптими ёки халқаро тадқиқот маркази берган бу ҳисобот бир оз бўрттирилганми?

Россия ва Қозоғистондаги ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари чиндан ҳам ароққа муккасидан кетаяптиларми?


Баҳс майдонида ана шу саволлар юзасидан мунозара юритилди.

Баҳсда Марғилон шаҳридан 32 ёшли тадбиркор Зикриллохон, Жиззах вилоятининг Зарбдор туманидан 45 ёшли инсон ҳуқуи фаоли Зиёдилло Раззоқов ва Санкт Петербург шаҳридаги тошкентлик 36 ёшли Маъруфжон иштирок этди.

Баҳснинг тўлиқ шаклини қуйида тингланг:

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:34:40 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG