Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчихонаси олдида пикет
Бишкекдаги Ўзбекистон элчихонаси олдида 24 июн куни ўтказилган пикет иштирокчилари ўтган ҳафта ўзбек-қирғиз чегарасида 37 ёшли Бақит Тағаевнинг отиб ўлдирилишига норозилик билдиришди. Қирғизистонликларнинг Ўзбекистонга муносабати рамзи ўлароқ қора соябон кўтариб чиққан норозилар беш боланинг отасини отиб ўлдирган ўзбек чегарачисини жавобгарликка тортишни талаб қилди.