Миср полицияси собиқ президент тарафдорлари намойишини тарқатмоқда
Миср хавфсизлик кучлари Қоҳирада исломчилар уюштирган иккита намойишни куч билан бостириши натижасида кўплаб одам ўлдирилгани айтилмоқда. Бу лагерлар Мусулмонлар Биродарлиги ҳаракатига дохил президент Муҳаммад Мурсий 3 июл куни ҳокимиятдан четлатилганидан кейин ташкил қилинган эди. Чоршанба куни расмийлар намойишчиларнинг Наҳда майдонидаги лагери норозилардан тозаланганини билдирди. Айни пайтда Рабаа ал-Адавия масжиди олдидаги намойишчиларнинг нисбатан каттароқ лагерини куч билан тарқатиш амалиёти давом этаётгани телевидение орқали намойиш қилинмоқда.