Линклар

Шошилинч хабар
20 ноябр 2024, Тошкент вақти: 22:36

Ақсиликлар ўзбек чегарачиларидан ғазабда


Қирғизистон жанубидаги Ақси туманида иккиюздан зиёд одам ўзбек чегарачиларининг икки мамлакат ўртасидаги бахсли ҳудудда пайдо бўлганига қарши норозилик билдирди.

Акси тумани ҳокими Жайловбек Кубатбеков Озодлик билан суҳбатда пайшанба куни норозилар билан учрашгани ва уларни уйларига қайтишга ундаганини айтди.

Ўтган ҳафта ўзбек чегарачилари Унгор-Тепада жойлаштирилган “Қирғизтелеком” ширкатига тегишли ретрансляторни бир неча марта келиб текширишгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги минг километрлик чегаранинг қарийб учдан бир қисми 1991 йилда Совет Иттифоқи парчаланганидан буён бахсли бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон томони ушбу ретрансляторнинг ҳаттоки Ўзбекистон ҳудудида ўрнатилганлигини даъво қилиб, уни бузиб ташлашни талаб қилгани ҳам айтилади.
XS
SM
MD
LG