Линклар

Шошилинч хабар
21 декабр 2024, Тошкент вақти: 21:00

Рауф Парфи: Наҳотки бу элнинг қаҳрамони йўқ?...


Uzbekistan -- Uzbek author Rauf Parfi, undated
Uzbekistan -- Uzbek author Rauf Parfi, undated
Ўзбек миллий шеърияти устунларидан бири Рауф Парфининг 70 йиллик таваллуди муносабати билан Тошкентда режаланган тадбирлар "юқорининг буйруғи" билан бекор қилинган айни кунларда¸ марҳум шоир руҳига ҳурмат билдириш истагида бўлган айрим ижодкорлар Озодликнинг "Қурултой"ида тўпланди.

Шоир Рауф Парфи тирик бўлганида 70 ëшга кирар эди. Шу муносабат билан шоирнинг яқинлари, дўстлари, шогирдлари “Қурултой” эшиттиришида уни яна бир бор хотирлашди.

Ўзбек шоири Рауф Парфининг 70 йиллигига бағишлаб Тошкент шаҳрида 25, 26, 27 сентябрь кунлари ўтказилиши лозим бўлган барча тадбирлар қолдирилгани мавжуд режимнинг ҳануз шоир руҳидан ҳайиқаëтганига ишоратдай бўлди.

"Қурултой" дастурида иштирок этган шоирнинг дўсти¸ мунаққид ва ëзувчи Аҳмад Аъзам шоир Рауф Парфини эслаш учун махсус тадбирлар керак эмас¸ деб ҳисоблайди:

- Рауф Парфи ўзбек шеъриятининг устунларидан биридир. Токи ўзбек шеърияти бор экан, Рауф Парфи ҳар куни эсланаверади. Шоирнинг ҳар бир сатри бугунги кунимиз xaсталигига ташхис каби янграйди, дейди мунаққид.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:21:03 0:00
Бевосита линк


Рауф Парфининг мана бу мисралари замонавий Ўзбекистон реаллигига xитоб каби янграйди:

Эй сиз, тўйганлар,
Эй Сиз, башанг оломон,
Юзингизга сепаман сўзларимни...
Ҳа, ҳеч нарса йўқ менда, ҳеч нарса.
Хотин — йўқ,
Фарзанд — йўқ,
Дўст — йўқ
Ватан — йўқ.
Йўқотганларимнинг алами-заҳри,
Кўксимдаги санчиқ олами,
Шеъриятдан бошқа,
Ҳеч нарса, ҳеч нарса, ҳеч нарса.


Рауф Парфининг 70 йиллигини эслаëтганлар орасида турли тоифа ва гуруҳларнинг бир қаторда тургани кузатилди.

“Рауф Парфи қабри устида туриб виждонан иқрор бўлиш керакки, жуда кўпчилигимиз Рауф Парфига ўхшаб кўзимизни шон-шараф кўр қилгувчи ëғдуларидан асрай олмадик. Рауф Парфига ўхшаб яшашдан қўрқдик, ҳам истамадик”, деб ëзди шоирнинг шогирдларидан бири Хуршид Даврон.

Рауф Парфининг 70 йиллигига бағишланган "Қурултой" эшиттиришида ëзувчи Ҳамид Исмоил ҳам иштирок этди.

XS
SM
MD
LG