Ўзбек сайтларининг “Asian Style” модел агентлиги директори Елена Елизаровага таяниб хабар беришича, Раҳима Ғаниева миллий танловда иштирок этмаган ҳолда “Жаҳон гўзали” конурсида қатнашиш учун танлаб олинган. Елена Елизарова Раҳимани шахсан ўзи танлаб олгани ва “Жаҳон гўзали” танловига жўнатганини айтган.
Елена Елизарова “Жаҳон гўзали” ташкилотчиларидан конурсда иштирок этиш таклифи шу йилнинг апрел ойида келганини билдирган. Бироқ минтақавий танловни 20 июнгача ўтказиш шарт қилиб қўйилган. Ўзбекистон томони бу ишни уюштира олмаслиги аниқ бўлгач, “Жаҳон гўзали”нинг Марказий Осиё бўйича ташкилотчиси Анимеш Баруа ўзбек гўзалини танлов ўтказмасдан туриб аниқлаш таклифини киритган.
Шундай қилиб, Ўзбекистондаги юзга яқин фотомоделнинг фотосуратлари орасидан 5-6 қизга тегишлиси танлаб олинган ва улар орасида Раҳима Ғаниева “Жаҳон гўзали” танловида иштирок этишга розилик билдирган.
Раҳима Ғаниева “Жаҳон гўзали” танловида иштирок этиш арафасида “Ўзбекистон гўзали” танловида ғолиб бўлгани, ўзининг Жаҳон иқтисодиëти ва димпломатия университети талабаси эканини иддао қилган эди.
Аввалроқ Озодлик ўтказган текширув давомида Ўзбекистон Маданият вазирлиги мутасаддилари мамлакатда “Ўзбекистон гўзали” танлови ўтказилмаганини билдирган бўлсалар¸ Жаҳон иқтисодиëти ва дипломатия университети бундай талаба йўқлигини эълон қилди.
Озодликнинг инглиз тилига ўгирилган бу текшируви Ғарб нашрлари ва телаканаллари диққатини ўзига жалб қилди.
Халқаро матбуотда қандай қилиб 18 яшар қизнинг Ўзбекистонда 20 йил давомида ўтказилмаган гўзаллик конкурси ғолибиман деган ëлғон билан халқаро саҳнага чиқиши жамоатчиликни ҳайрону лол қолдиргани ҳақида мақолалар пайдо бўлди.
“Жаҳон гўзали-2013” танлови Индонезиянинг Бали оролида бўлиб ўтмоқда. Бугун, 28 сентябр куни мазкур гўзаллик танловинининг финал босқичлари ўтказилади.